18-январдан бошлаб пойтахтдаги коронавирус касаллиги аниқланган 13 мактаб онлайн ўқитиш режимига ўтди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар билим бериш бошқармасидан билдиришди.
Онлайн ўқишга қуйидаги мактаблар ўтди: № 26, № 88, № 62, № 60, № 73, №12, № 4, № 38, № 67, № 11, № 29, № 18, № 6.
Шунингдек маълумотда, коронавирус касаллиги аниқланган №135 болалар боғчаси тўлиқ, №144 бола боғчасида бир гуруҳ ёпилгани таъкидланди.
Бишкек мэриясининг Билим бериш бошқармаси COVID-19 инфекциясини олдини олиш учун ўқувчиларни дарсга қатнашишини ҳар куни назорат қилади.
Муассаса ота-оналарга болалар оғриб қолса, боғчаларга олиб келмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этиб, 820 янги ҳолат аниқланди.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 191 288га етди. Ўлка бўйича 181 225 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 836 одам вафот этган.