Парламент депутати Исхак Масалиев 18-январда Бош прокуратуранинг сўроғидан кейин у ерга ўз қарори билан боришни тўғри билганини маълум қилди. Бу ҳақда Vesti.kg нашрига берган интервьюсида айтди.
Депутатнинг айтишича, сўроққа қирғиз-тожик масаласи бўйича гувоҳ сифатида борган. Масалиев терговчиларга чегара масалалари бўйича қарор қабул қилиш процедурасини тушунтириб берганини айтди.
Масалиев партиядошлари Адахан Мадумаров билан Орозайим Нарматованинг сўроғини ҳукуматнинг босими деб баҳолашини қўшимча қилди. Депутат президент Садир Жапаровни Мадумаровни танқид қилган сўзини «мухолифатга нисбатан аниқ босим» деб ҳисоблайди.
«Орозайим Нарматова ҳақида айтсак, у университетга ҳужжатларини 14 йил аввал топширган ва уларни архивда сақланишига жавобгарликни олмайди. У ўқишни сиртдан тамомлаб, имтиҳонларни топшириб, диплом ишини ёзган, шу асосида диплом олган. Бу дипломни қалбаки деб бўлмайди. У давлат раҳбарларини жиддий танқид қилган эди», — деб таъкидлади Масалиев.
У депутат Нарматовани таъқиб қилинаётганини «эркакларга ярашмаган, оддий кичик ўч олиш» деб қўшимчалади.
Мадумаров билан Нарматовани сўроқ қилиниши
«Бутун Қирғизистон» партияси лидери ва депутат Адахан Мадумаров қирғиз-тожик чегарасидаги иш бўйича бош прокуратурага уч марта сўроққа чақиртирилган. Сиёсатчи гувоҳ сифатида чақирилган. Мадумаровнинг ўзи сўроқларни ҳукуматни босими деб баҳолайди.
14-январда МХДҚ сўроғига депутат Орозайим Нарматова чақирилган.
МХДҚ у олий ўқув юртининг учинчи курсига қалбаки ўрта махсус дипломи билан ўтган, демак олий маълумот олгани ҳақидаги дипломи ҳам қалбаки деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Жалолобод давлат университетининг маесабдорларига Нарматовани ўқишга ноқонуний қабул қилиш факти бўйича жиноий иш қўзғалган