Қозоғистон чегарачилари ушлаб кетган Сиймиқ Ўмурбек ўғлининг онаси ҳукуматга мурожаат қилди

352

Қозоғистон чегарачилари ушлаб кетган 23 ёшдаги Сиймик Ўмурбек ўғлининг онаси ҳукуматга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Азаттык» нашри ёзди.

Сайтнинг маълумотига кўра, Чинара Тамаева президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевдан ўғлини қайтариб келишга ёрдам сўрамоқда.

Тамаева 10 январь куни ўғли Иссиқкўлнинг Туп тумани Қарқира яйловида мол излаб юриб билмаган ҳолда Қозоғистоннинг чегара чизиғидан ўтиб кетганини айтган. Уни ўша ерда ушлашган.

Ҳукуматнинг қирғизистонликларни қўлга олинишига реакцияси

Қирғизистонликларни қўшни ўлканинг чегарачилари томонидан қўлга олинганини 12 январда депутат Акилбек Тумўнбаев Жогорку Кенеш йиғинида айтган. Спикер Талант Мамитов Ташқи ишлар вазирлиги билан чегара хизматига ёзма топшириқ берган.

Маълумотни 13 январда МХДҚнинг чегара хизмати тасдиқлади. Муассасадан болани бўшатиш бўйича сўзлашувлар бораётганини маълум қилишган.

Қарқира

Қарқира яйлови 2008 йилгача Қирғизистонга қарашли бўлган.

2009 йили Жогорку Кенеш Қарқира яйловининг бир қисмини Қозоғистонга ўтказиш ҳақидаги келишувни ратификациялаб, бу ўз навбатида халқнинг кўп қисмини норозилигига сабаб бўлди.

«Ак-Жол» партияси ратификацияни қўллаган, «КСДП» билан «Коммунистлар партияси» қарши овоз берган.

Ўша вақтда Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида чегара аниқланмаган бўлган.

Икки давлат ўртасида Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги шимоли-ғарб қисми ва Қирғизистоннинг шимол-шарқ [Иссиқкўл вилоятидаги Қарқира дарёсига яқин ҳудуд] қисми талаб бўлар эди. Ҳужжат ратификациялагандан кейин гранит кони ва Қарқира дарёсига яқин ернинг бир қисми Қозоғистонга ўтган. Қирғизистон яйловларни бериб, ўрнига Қозоғистондан ҳайдов ерларини олган.

«Қарқира — энг яхши ерлар Қозоғистонга ўтиб, унинг ўрнига Қирғизистонга ҳеч қандай аҳамияти йўқ ерлар берилган. Талас — шундай эди. Биз гранит конини олдириб қўйдик», — деган «Клооп»га «КСДП» партияси депутати Осмонбек Артикбаев 2009 йили.

Аввалига Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараси бўйича келишувга 2001 йилнинг 15 октябрида Остонада қўл қўйилган. Бироқ юқорида айтилган ер бўйича тортишувлар ҳал бўлмаган. Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида қонуний белгиланган чегаралар бўлмаган.

«Ак-Жол» партияси депутати Зайнидин Курманов чегара масаласи ҳал қилиниши кераклигини, акс ҳолда Қирғизистон «ерсиз қолади» деб таъкидлаган. Депутатларнинг пленер йиғинида у «Қирғизистонни фақат Хитой билан чегараси бор, бошқа давлатлар билан — йўқ, демак, Қирғизистон ҳудуди йўқ» деган.

Депутатларнинг қаршилигига қарамай парламент спикери Адахан Мадумаров ўша вақтда масалани овозга қўйган. Парламентарийлар 2001 йили имзоланган давлатлар ўртасидаги чегара ҳудудлари ҳақидаги шартномани ҳал қилиши керак эди.

«КСДП» билан «Коммунистлар партияси» ратификациялашга шошмаслик кераклигини айтса ҳам овоз бериш бошланган. Овоз беришга қатнашган 82 депутатнинг 65 маъқул, 14 қарши, учови холис овоз бериш билан тугаган.