Тожикистон ҳудудида қўлга олинган Қирғизистон фуқароси мамлакатга қайтарилди

318
Архив сурат. Сурат: Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги

Тожикистон ҳудудида қўлга олинган Баткеннинг Лайлак туманини 30 ёшдаги турғуни Р. Исмаилов юртига қайтарилди. Бу ҳақда 11-январда МХДҚнинг чегара хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига қараганда, Исмаилов 10-январда «Кулунду — Автожол» ўтказиш пункти орқали Қирғизистонга олиб келинди.

У тожикистонлик куч тизимлари томонидан 2021-йилнинг 1-ноябрида Лайлакнинг Арка — Марказий йўлида қўлга олингани маълум бўлди.

2021-йилнинг 27-ноябрида тожик томон Қирғизистоннинг уч фуқаросини қайтариб берган. Уларнинг бири 1-ноябрда ушланса, икки аёл 12-ноябрда қўлга олинган эди.

Тожикистонда ушлаб турилган қирғизистонликлар

Ўтган йилнинг 17-сентябрида Тожикистоннинг куч органлари Жийделик қишлоғининг тўрт турғунини ушлаб кетган. Улар: Саидахмед Артиков, Нооман Самадов, Турсунали Ташанов ва Аскар Ахмедов. Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини қўлга олинишига нима сабаб бўлгани «белгисиз» эканини билдирган.

Кўп ўтмай Тожикистоннинг бош прокуратураси Артиков касалхонага тушганини маълум қилган. Бу орада Артиковнинг қариндошлари ҳукумат уйи олдига митингга чиқиб, унинг аёли эри қийноққа учраганини билдирган.

«Менинг турмуш ўртоғимни Жийделик қишлоғини яшовчилари сайлаган. Бу вақтгача тожик томон Қирғизистон фуқароларини ушлаб кетганда мени эрим уларни олиб келишга ёрдам берган. Тожикистоннинг махсус хизмати уни 16-сентябрда, уйда ўтирган еридан олиб кетди. Шу бўйича 40 кун кўрсатишмади», — деган.

Митингчиларга минкаб раисининг ўринбосари Эдил Байсалов учрашган. У маълумотни ваколатли органларга етказиб, қирғизистонлик фуқароларни бўшатишга ёрдам беришга ваъда берган.

Ҳақиқатчининг аппарати 11-ноябрда Тожикистонни инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Умед Бобозодага мурожаат қилиб, Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқи бузилишига йўл қўймасликни сўраган.

21-октябрда эса Тожикистон чегарачилари Қирғизистонни 24 ёшдаги фуқароси Айдарбек Хайдаровни «чегарани ноқонуний кесиб ўтгани» учун ушлаб кетишган. У отаси яшаган Тожикистоннинг Пахтакор тумани ҳудудида ушланган.