МХДҚ: Қозоғистондаги тартибсизлик вақтида яна бир қирғизистонлик ҳалок бўлди

348
Сурат: «МК» нашри

МХДҚ 10-январь куни Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида Қирғизистоннинг яна бир фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди. Айни вақтда давлат органлари марҳумнинг яқинлари билан боғланиб, тегишли ишлар бормоқда.

Махсус хизмат маълумотига кўра, қўшни ўлкадаги тартибсизликда икки қирғизистонлик ҳалок бўлди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Қозоғистондаги мухтор элчиси Дастан Дуйшекеев Олмаота шаҳрида бир қирғиз фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилган. Кейинчалик марҳум Luxor фитнес клубининг мураббийи Азиз Мусаев экани маълум бўлган.

Маълумотга кўра, Мусаев оиласи билан Олмаота марказий майдони яқинида яшаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари марҳумнинг аёлига таяниб, «Мусаев 6-январь куни соат 22:30 атрофида уйи яқинида яраланган қарияга ёрдам бераётганда уни отиб кетишганини» билдиришди.

Бундан ташқари, МХДҚ тартибсизликлар вақтида қозоқ куч органлари Қирғизистонни беш фуқаросини қўлга олганини маълум қилди. Уларнинг бири жаз-мусиқачиси Викрам Рузахунов 10-январда бўшатилиб, Бишкекка олиб келинган.

Ташқи ишлар вазирили Қозоғистонда вақтинча юрган 14 қирғиз фуқароси қўшни ўлкадаги вазият сабаб Қирғизистонга эвакуацияланганини билдирган.

Бундан ташқари, ТИВдан Қозоғистондаги ҳаво рейслари тўхтатилгани учун яна 15 қирғиз фуқароси темир йўл орқали Қирғизистонга олиб келиш ишлари бораётганини таъкидлашган.

ТИВ Қирғизистон фуқароларига ёрдам бериш учун махсус алоқа рақамларини ташкил қилишган.

Вазирлик Қозоғистонда юрган қирғиз фуқаролари консультатив-ҳуқуқий сифатга эга саволлари бўйича Қирғизистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консуллигига мурожаат қилиши кераклигини билдирди:

  • +7 777 8150072 — Кайрат Жакпов;
  • +7 777 0371448 — Гүлзат Абдурасулова;
  • +7 777 0275596 — Жаркинай Сансизбаева;
  • +7 775 4634295 — Медер Сапаралиев.

Шунингдек, Қирғизистонни Қозоғистондаги элчилигининг ишонч телефонига ҳам консультация олиш учун мурожаат қилса бўлади:

  • +996 551 312 000;
  • +996 555 007 626;
  • +996 708 52 21 37;

Қирғизистонни Нур-Султондаги элчилиги: +7 (776) 124-88-33, +7 (777) 4733009

Қўшни ўлка ҳукумати 7-январдан бошлаб қирғиз-қозоқ чегарасидаги етти ўтказиш бекатидан бештасини вақтинча ёпган. Бунга Қозоғистоннинг «Ягона маълумот тизими ишдан чиққани» сабаб бўлгани айтилган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати ҳозирда Чуй вилоятидаги «Чалдибар — Автойўл» ва Талас вилоятидаги «Чон-Капка — Автойўл» пунктлари «COVID-19га боғлик бўлган чекловларни ҳисобга олиб» штат режимида ишлаётганини билдирган.