Кўз ойнак, селфи ва аҳоли билан суҳбатлашиш. Садир Жапаров ГУМда савдо қилди

341

6-январда президент Садир Жапаров Бишкекдаги «Чинар» универмагига борди. Давлат раҳбарини савдо марказига бўлган сафарининг видеоси савдо марказининг Instagram саҳифасида берилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ГУМ «Чынар» (@gum_chynar)

Харидорлар президент билан учрашиб, саволлар бериб, сўзлашиб, у билан суратга тушаётган кадрларни кўрса бўлади.

Ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари президент савдо марказига оила аъзолари билан келганини айтишган. Уларнинг айтишича, ГУМни айланиб, бир неча бутикларга кириб, уларнинг биридан ўзига қуёш нуридан сақловчи кўз ойнак сотиб олган.

Садир Жапаровнинг тан соқчилари фуқароларни президент билан учрашишига тўсқинлик қилишмаган. Шаҳар турғунлари президентнинг ёнига келиб уни янги йил билан қутлашди. Президент ҳам уларга вақт ажратди.

«Клооп» президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаевдан президентнинг сафари сабабларини сўради, бироқ у саволга жавоб бермади.

Садир Жапаровни савдо марказига бориши турли фикрларни яратди — бугун парламент навбатдан ташқари йиғинга тўпланадиган бўлган. Жогорку Кенешнинг янги сайланган депутатлари муҳокама қиладиган асосий масала Қирғизистон ҳарбийлари Коллектив хавфсизлик ташкилоти қарорига кўра Қозоғистонга юрамизми йўқми деган савол бўлади.

Ўлкада давом этаётган норозилик акциялари фонида Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 5-январда КХШТга аъзо давлатлар мурожаат қилиб, «террор хавфини бартараф қилишга» ёрдам беришни сўраган. Бундай билдирувни ўлкада интернет пайдо бўла бошлагандан кейин қилди — қозоқ ҳукумати интернетни 5-январда деярлик 7 соатга ўчирган ва бу вақт оралиғида ўлкада нима бўлгани номаълум.

Тўқаев суюлтирилган газнинг нархини арзонлаштириш ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевдан дахлсизликни олишни талаб қилган намойишларни «террорчилар» деб атаган. Тўқаев митингчиларга «имкони борича жиддий муносабатда бўлишини» билдирган.

6-январда ҳукумат митинг ташкилотчиларини «тўхтатиш» учун «тозалаш» деб аталган ҳаракатни бошлади. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини айтиб, уни «антитеррор операцияси» деб атаган. Шунингдек, қозоқ ҳукумати ҳалок бўлган намойишчиларнинг аниқ сонини айтмади. Бироқ ҳукумат ўлдирилган милиционерларнинг аниқ сонларини айтмоқда — ҳозир 13 ўлдирилган тартиб соқчиси маълум бўлди.

КХШТнинг Қозоғистондаги кампаниясига қатнашишга уч давлат розилик билдирди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).