Кун иллюстрацияси: Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга жўнатишга қарши

350
Иллюстрация: Татьяна Зеленская.

Рассом Татьяна Зеленская Фейсбук саҳифасида Қозоғистондаги вазиятга бағишланган иллюстрациясини эълон қилди. Унда ёнаётган объектлар кўрсатилиб, Қирғизистон байроғи тасвирланган қўл ҳарбийнинг сояси остида турибди.

«Қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга қарши! #ЖХШТ_ЙЎҚ», — деб ёзди рассом иллюстрация остига.

Бишкекда Жогорку Кенеш биноси олдида ўнлаган фаоллар икки кундан бери митингга чиқиб, ЖХШТнинг тинчлик ўрнатувчи кучлари таркибида Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга қаршилик билдиришмоқда.

Фаоллар Қирғизистон билан Қозоғистон — мустақил давлат эканини айтиб, акциянинг айрим иштирокчилари ЖХШТ — «Владимир Путиннинг лойиҳаси» деган фикрда.

Қозоғистондаги митинглар

Қўшни Қозоғистонда суюлтирилган газнинг нархи кескин кўтарилгани сабаб 2022-йилнинг 2-январида Мангистау вилоятида митинглар бошланган.

Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларнинг яшовчилари ҳам қўшилишган. Шаҳарларда намойишлар асосан 4-январда бошланган.

Норози томон газнинг нархини арзонлатишдан ташқари ҳукумат истеъфосини талаб қилишган. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилган. Митингчилар орасида «Чол, кет!» деган шиор тез-тез такрорланган.

Натижада норозилик акциялари вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Тегишли қарорни президент Қасим-Жўмарт Тўқаев қабул қилган.

Митингчилар билан куч тизимларининг тўқнашуви Олмаотада содир бўлган. 5-январь куни намойишчилар Олмаота шаҳар маъмуриятини босиб олишган. Шунингдек, ОАВда митингчилар президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Олмаотадаги давлат қароргоҳига етганини ҳам ёзишган. Натижада бу ерда ёнғин чиққан.

Бундан ташқари, улар Олмаота аэропортини босиб олишган. Бироқ 6-январга ўтар кечаси ҳукумат ҳаво майдони бўшатилганини билдирган. Тадбиркорлар шаҳардаги йирик савдо марказлари тўналганини маълум қилишган.

КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилиш

Ўлкада норозилик намойишлари тўхтамагани сабаб 6-январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган. У мазкур мурожаатни ўлкада интернет пайдо бўлгандан кейин қилган — ҳукумат 5-январда интернетни деярлик 7 соатга яқин ўчиргани ва бу вақт оралиғида ўлкада нима бўлгани номаълум бўлган.

Тўқаев суюлтирилган газнинг нархини туширишни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг даҳлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Тўқаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.

Арманистон бош вазири, КХШТнинг жамоат хавфсизлиги кенгаши раиси Никол Пашинян  КХШТга аъзо давлатлар унинг ичида Қирғизистон ҳам Қозоғистонга «тинчлик ўрнатиш» кучларини юборишини билдирган.

КХШТнинг «тинчлик ўрнатиш кучларни юбориш» кампаниясига ҳозирча уч давлат розилик берди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).

Ҳозирча қирғиз ҳукумати Қозоғистонга ҳарбийларни юбориш бўйича қарор қабул қилмади. Вазирлар Маҳкамаси билан президент қарор чиқаришни талаб қилмоқда. Охирги қарорни бугун 7-январда Жогорку Кенеш қабул қилиши керак.