6 январда Оқ уй олдида ўтган пикет иштирокчилари Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловга ўрта бармоғи билан ишора қилган. Натижада 19 ёшдаги акция иштирокчиси Биринчи май туман милиция бўлимига етказилди.
Бишкек ШИИБнинг маълумотига кўра, ёш йигитга нисбатан Ахлоқ кодексининг «Майда безорилик» моддаси билан протокол тузилди — энди ҳужжатлар судга юборилади.
Шунингдек, муассасанинг матбуот хизмати қўлга олинган фуқародан «яшил рангдаги, ўзгача ҳиди бор модда топилиб», экспертизага юборилганини билдирди. Шу билан бирга қўлга олинган бола аввал жиноий жавобгарликка тортилмаганини қўшимча қилишди.
Ёш йигит қўлга олиниб, қамалгани ҳақидаги маълумотга Эдил Байсалов ҳам реакция қилди.
«Бу нима дегани. Мени унга нисбатан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Бу сўз эркинлиги! Менга #барибир», — деб ёзди у Твиттерга.
Бу воқеа 6 январда Оқ уй олдидаги фаолларнинг КХШТнинг тинчлик ўрнатиш кучлари таркибида Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга қарши митинг вақтида бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Қозоғистондаги ҳолат сабаб парламент йиғинига келаётганда уни митингчилар қуршовга олиб савол бера бошлашган. Уларга жавоб бераётиб Байсалов қирғиз томон Қозоғистоннинг қонуний ҳукумати ҳозирги вазиятдан чиқишга қудрати етишига тўлиқ ишонишини билдириб келганини» таъкидлаган.
«Бундан яқин стратегик ҳамкор йўқ. Шу сабаб қўшни ва яқин қардошимиз ёрдам сўраса, [бош тортиб] бўлмайди… Бу давлат раҳбарининг қарори. [...] Агар улар [ҳарбийлар] юборилса, аниқ қўйилган талаб ва шартга кўра улар ҳеч қачон бизнинг қардош халқ фуқаролари билан юзма-юз келмайди. Ҳеч қачон», — деб билдирган Байсалов.
Байсалов Оқ уй томон кетаётганда митинг иштирокчиларидан бири унга ўртанча бармоғи билан ишора қилган. Байсалов «бу Қозоғистонни ички иши» деб парламент биносига кириб кетган.
Қозоғистондаги митинг ва КХШТ
Жогорку Кенеш Қозоғистондаги вазият бўйича 6 январда тезкор йиғинга тўпланиши керак эди. Унда парламент КХШТни Қозоғистонга «тинчлик ўрнатиш кучларини» юбориш қарорини муҳокама қилиб, Қирғизистон ҳарбийларини юбориш ёки юбормасликни ҳал қилиши керак эди.
Бироқ бир соат ичида рўйхатдан фақатгина 39 депутат ўтиб, кворум йиғилмаган. Жогорку Кенеш раиси Талант Мамитов буни қишки таътил сабаб депутатлар ҳудудларда юргани билан тушунтирди.
Ўлкада норозилик намойишлари тўхтамагани сабаб 6 январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган. У мазкур мурожаатни ўлкада интернет пайдо бўлгандан кейин қилган — ҳукумат 5 январда интернетни деярлик 7 соатга яқин ўчиргани ва бу вақт оралиғида ўлкада нима бўлгани номаълум бўлган.
Тўқаев суюлтирилган газнинг нархини туширишни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Тўқаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.
6 январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.
Бироқ қозоқ ҳукумати ҳалок бўлган намойишчиларнинг аниқ сонини айтмаган. Ҳукумат фақат қурбон бўлган полиция ходимларининг аниқ сонини айтмоқда — ҳозирда 18 ҳуқуқ ҳимоячиси кўз юмгани маълум.
ЖХШТнинг «тинчлик ўрнатиш кучларни юбориш» кампаниясига ҳозирча уч давлат розилик берди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).