ИИВнинг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати каннабис гуруҳидаги гиёҳванд моддаларни ташиш ва сотиш каналини йўқ қилди. Бу ҳақда 29-декабрда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Уларнинг маълумоти бўйича, гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг вакиллари Бишкекда И.М исмли фуқаро бошқариб кетаётган «Форд Фокус» машинасини тўхтатишган.
Текширув вақтида машинанинг юкхонасидан елим халтага солинган марихуанага ўхшаган модда топилган. Машинанинг Ж.Н. исмли йўловчисини шахсий буюмлари солинган сумкасида ҳам «сүйрү формадаги кўк-яшил рангли ўзгача ҳидли модда топилган».
Кейинчалик гиёҳванд моддалар айланишига қарши курашиш хизмати автомашина эгасининг уйида ҳам тинтув ўтказиб, ер тўласидан саккиз елим халтага солинган гашиш гиёҳванд моддасига ўхшаган, табиий ўстирилган, ўзгача ҳидли, очиқ рангли кукунсимон модда топган.
«Олинган моддаларнинг умумий оғирлиги 22 кгни ташкил қилган, ҳозирда суд-кимёвий экспертизаси тайинланган», — деб билдиришди гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматидан.
Машинанинг ҳайдовчиси «бу юкни унга Бишкекга етказиш учун “Бусу” лақабли бола берганини, уни яқин орада олиб кетиши керак» деб тушунтирган.
ИИВнинг маълумотига кўра, машина ҳайдовчиси И.М. ва Ж.М ( «Бусу») қўлга олинган.
Асосий саҳифадаги сурат иллюстратив.