Президент кортежи иштирокидаги, одам ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳалокатида айбланган Конокбай Чинжирбаевнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди. Бу ҳақда 24.kg’га адвокати Майрамбек Жумабаев билдирди.
Чинжирбаев сентябрда қўлга олиниб, ТИЗО-1га киритилган. Октябрда ИИВ унга «Эҳтиётсизлик сабаб одам ўлимига сабаб бўлиш» ва «Йўл ҳаракати ва автомототранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш» моддалари билан айбланганини билдирган.
Адвокатнинг айтишича, Иссиқкўл туман суди Чинжирбаев ўта оғир жиноятда айбланмагани сабаб уни озод қилиниши қонуний.
«Суд у 68 ёшда эканини ҳисобга олди. Уни сурункали касалликлари борлигини тасдиқлаган маълумотномаси бор», — деди адвокат.
Бундан ташқари, адвокат бу жиноий иш йўл ҳалокатининг асосий гувоҳлари Бишкек шаҳрида яшаб ишлагани учун Биринчи май туман судига ўтказилганини қўшимча қилди.
Йўл-транспорт ҳалокатининг версиялари
Авария июнь ойи бошида Иссиқкўл вилоятида содир бўлиб, президентнинг шифокори ва уч киши ҳалок бўлган.
Президент кортежи фалокатга учрагандан кейин Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 24.kg нашрига воқеа бўлган куни маст ҳайдовчи йўлни қарши томонига катта тезликда чиққанини билдирган.
«Президент ўтирган биринчи машина чап беришга улгурган, иккинчиси чап беришга ҳаракат қилган, бироқ зарба орт ғилдиракларга тегиб, машина кўп марта думалаган. Илгиз Усубалиев [президентнинг шифокори] олган жароҳати сабаб воқеа бўлган жойда вафот этган», — деган у.
Кейин ИИВдан Иссиқкўл ВИИБи йўл ҳалокати бўйича «Йўл ҳаракати ва автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидасини бузиш» моддаси бўйича судгача текширув бошлаганини билдиришган.
«У қамоққа олинган эмас. Милиция автотехника ва кимёвий экспертиза тайинлаган. Экспертизалар натижаси билан йўл фалокатига учраганларнинг ҳаммасини ҳаракатига юридик баҳо берилади», — деб билдиришган муассасадан.
Бироқ гумонланувчининг ўғли Эрбол Кидиргазиев фалокатга боғлиқ ўзининг версиясини айтган. Унинг айтишича, воқеа аксинча президентни кузатиб кетаётган машиналарнинг бири уни отасини машинасини урган.
«Йўл ҳалокатида менинг отам ҳам жабрланди, бироқ у айбдор эмас. Toyota Land Cruiser’нинг ҳайдовчиси, МХДҚни тўққизинчи хизматини вакили президент кортежидан ортда қолган. Бош кортеж олдида отам Конокбай Чинирбаев йўл четига тўхтаган. Катта йўлга чиққанда “Тўққизинчи бўлим” хизматининг вакили келиб урган, сабаби у қарши томон билан катта тезликда келаётган экан. Отам соғ эди, текширувлар буни тасдиқлади. Унга “Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” моддаси бўйича гумонланаётгани ҳақида билдирув ёзиб беришган. Тергов чақирганда доим борди, бироқ кеча уни икки ойга ТИЗО-1га қамашди», — деб билдирган у 9-сентябрда 24.kg нашрига.