Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни хусусий уй қуриш учун ноқонуний сотишда гумонланиб 27-декабрда «Кадастр» давлат ишхонасининг яна бир ходими қўлга олинди. МХДҚнинг матбуот хизмати гумондор мазкур давлат ишхонасининг геомаълумот тизимлари ва ахборот технологиялари бошқармасини бошчиси эканини билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчи Қорасув туманини Наримон қишлоқ ҳудудида «қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни хусусий уй қуриш учун ноқонуний сотиш иши» бўйича очилган судгача текширув асосида ушланди.
МХДҚдан гумонланувчининг яшаган ва ишлаган жойини тинтув қилиш вақтида далил қатори ҳужжатлар топилиб, у МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилганини қўшимча қилишди.
Аввалроқ МХДҚ бу иш асосида «Кадастр»нинг Қорасув туманидаги бошқармасини собиқ етакчисини, Наримон қишлоқ ҳукумати раҳбари Нодир Ҳосиловни, «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасини собиқ етакчиси Бакит Баймуратовни, уларнинг шеригини ва муассасанинг Қоракўл шаҳри бўйича филиалини вақтинчалик бошчисини қўлга олган эди.
14-декабрда махсус хизматдан судгача текширув асосида Г.И. исмли фуқаро қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилганини билдирган.
Бундан ташқари, алоқаси бор бўлган дейилган ишни яна бир фигурантининг яшаган жойи ва иш жойи тинтув қилинган.
«Тинтув вақтида ерга (улушга) хусусийлиги бўйича гувоҳномаларнинг мингдан ортиқ янги бланклари, паспортларнинг нусхалари, тилхатлар, ноқонуний ўзгартирилган қишлоқ хўжалиги ерларининг расмий ва ҳозирги эгаларининг рўйхатлари топилди», — деб билдирган махсус хизмат.
Шу йилнинг апрель ойида «Т-Медиа» нашри Наримон қишлоқ ҳукуматининг айрим турғунлари улуш ерларидан маҳрум бўлиб қолишгани ҳақида журналистик суриштирувни эълон қилган. Унда турғунларнинг улуши бошқа одамларга хусусий уй қуриш учун сотилиб кетгани айтилган.
«Кадастр» ишхонасини қўлга тушган ходимлари
Шу йилнинг 25-декабрида «Кадастр» давлат ишхонасининг Қорақулжа филиали етакчиси вазифасини бажарувчи коррупцияга гумонланиб қўлга олинган.
10-апрелда «Кадастр»нинг Ўшдаги бошчиси «Ошэлектро» биносини хусусий шахсларга сотиб юборишда айбланиб ушланган.
МХДҚ гумонланувчи белгиланган тартибни бузиб, кўрсатилган ер участкасига хусусий мулк ҳақидаги давлат актини «ноқонуний чиқарганини» билдирган.
Шунингдек, 12-апрелда ишхонани Соқулуқдаги филиали директорини ва етакчи мутахассисини лавозимдан фойдаланишда гумон қилиб қўлга олган.