Бишкек четидаги «Дордой-Моторс» бозорини 200дан ортиқ савдогарлари 27-декабрда норозилик намойишига чиқди. Улар назорат-касса машинасини (НКМ) киритишга қарши эканини айтиб, минкабдан бу қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилишмоқда.
Савдогарлар нима дейди?
Митингга чиққан бозор ходимлари касаба уюшмасининг раиси Зиябидин Максутов 24.kg нашрига берган интервьюсида назорат-касса машиналари киритилса, савдогарлар озиқ-овқатга бўлган нархни оширишга мажбур бўлишларини билдирди.
«Бу озиқ-овқат нархини ошишига олиб келади. Маъқул, нархларни оширайлик, аҳоли нима қилади? Ҳозир бусиз ҳам нархлар қиммат. Агар яна кўтарилса, айримлар энг керакли маҳсулотларни ҳам сотиб ололмайди. Аввалги қийин вазиятдагидай халқни ўйлаяпмиз. Масалан, пандемия вақтида ҳаётимиз хавф остида бўлса ҳам ишладик», — деди Максутов.
Намойишга чиққанлардан яна бири савдогарлар назорат-касса машинасини ишлата олмаслигини айтиб, бу киритилса, бозорнинг иши тўхтатишини қўшимча қилди.
«Биз президентдан сўраймиз, бизга шароит яратиб берсин. Халқ ўзининг қорнини ўзи тўйдираётган вақтда тегмасин. НКМда ишлай олмаймиз. Бизни бозор тўхтайди, энди ишламайди. Бизга унда завод-фабрика очиб берсин. Бизга иш ўринлари яратиб берсин», — деб билдирди митингчиларни бири.
Бунгача 22-декабрда «Таатан» бозорининг савдогарлари ҳукуматнинг назорат-касса машиналарни мажбурий равишда киритиш ташаббусига қарши бўлиб, митингга чиқишган. 23-декабрда Тоқмоқнинг хусусий тадбиркорлари ва «Дордой» бозорини савдогарлари НКМдан фойдаланишга қарши норозилик намойишини уюштиришган.
Солиқ хизмати қандай жавоб берди?
Давлат солиқ хизмати митингга чиққан «Таатан» бозорининг савдогарларига жавоб бериб, тадбиркорлар 2021-йилнинг 1-январидан бошлаб «янги стандартларга жавоб берган назорат-касса машиналардан фойдаланишга мажбурлигини» айтган.
« 20 кв метргача бўлган савдо майдони бор савдо марказлари учун НКМдан фойдалана бошлаш вақти 2022-йилнинг 1-апрелидан бошлаб белгиланган», — деб айтишган муассасадан.
Солиқ хизматидагилар ҳозирда «айрим одамлар солиқ қонунларини бажариш ҳақидаги қонун талабларини бутунлай бизнесга босим қатори кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда» деб ҳисоблашади.
«Кечаги митингнинг иштирокчилари ўз манфаатларини жамоат манфаатларидан устун қўйиб, атайлаб жамоатчиликни қарши қилиб, адаштириш ҳаракатида экани маълум», — деб билдиришган муассасадан.
Солиқ хизмати билдиришича, НКМ* — бу солиқ жараёнларини рақамлилаштириш бўйича лойиҳаларнинг бири.
*Назорат-касса машиналари (НКМ) – банк тўлов карточкалари ва чеклари, электрон ва нақд пуллар орқали хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш ёки савдо операцияларида ўтказилган пул ҳисобларини фойдаланишга йўналтирилган фискал хотира тизими бор техник (аппарат-дастурли) ускуналар.
Муассасадан ҳозирда НКМнинг икки — аппарат ва дастурий турлари фойдаланилаётганини билдиришди. НКМни ўрнатиш бепул — тизим смартфонга, планшетга ва компьютерга жойланади. Сотувчига квитанция бериш учун квитанция чиқарган принтерни сотиб олиш керак.
Янги солик кодекси ва назорат-касса машинаси
Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, зарарли солиқ ва божхона иқлимини тузиш ҳақидаги» фармонни имзолаган. Фармон йиллик даромади 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Бироқ фармонга мувофиқ, улар НКМдан фойдаланишга мажбур.
Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.
«Агар янги солиқ кодекси кучга кирса, бозор савдогарлари солиқлардан озод қилинади. Асосийси, улар квитанциялардан фойдаланиб, НКМдан фойдаланиши керак. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Яширин савдодан чиқариш керак. Агар даромади 8 млн сомдан ошса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.
Янги солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан ишлай бошлайди. Ҳукумат бу бизнесни яширин савдодан олиб чиқиш ва яширин иқтисод даражасини камайтиришга имкон беради демоқда.