Ўш шаҳридаги «Лотос» болаларнинг оилавий уйининг тарбияланувчилари «ҳаётга хавф туғдирган» шароитларда яшайди. Бу ҳақда Қийноқларнинг ва бошқа қўпол муомалаларнинг турларининг олдини олиш миллий маркази (ҚОММ) 20-декабрда хабар қилди.
Мазкур муассасада 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 етим бола тарбияланади. Болаларни боқиш ва овқатлантириш учун маблағни Ўш шаҳар таълим бошқармаси ажратиб беради. Ўқувчиларни тарбиячи ва муассасанинг директори назорат қилади.
6-декабрда ҚОММнинг Ўш шаҳри ва вилояти бўйича вакили Улугбек Абдулазимов, мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси Мухайё Абдураупова ва Улан Бакиров «Лотос»да режали ҳар томонлама текширув ўтказиди. Эксперт гуруҳи болаларнинг оилавий уйидаги шароитлар «санитария талабларига жавоб бермайди» деган хулоса чиқарди.
«Дарз кетган деворларда илинган электр симлари, кўчиб кетган девор қоғозлари. Ҳар ерда чиқиндилар ётиб, ёқимсиз хид тарқатади. Ошхонада бир ой аввал тайёрланган озиқ-овқатнинг қолдиғи ерда ёқимсиз ҳид чиқариб ётибди. Дарз кетган ёки синган идишлар. Ювиниш хонасидаги қувурлари ишдан чиққан», — деб билдиришди ҚОММдан.
Ҳуқуқ ҳимоячилари эса тарбияланувчиларнинг ювиниш процедуралари ҳақида сўраганда, муассасадан «бир бола душда ювинаётганда иккинчиси юқоридан сув қуйиб туради, кейин навбат билан ювинишади» деб тушунтиришган. Бундан ташқари, экспертлар «Лотос»нинг ётоқхоналаридаги тўшаклар ва ёстиқлар эскиргани, чойшаблар эса йўқлигини таъкидлашган.
«Энг оддий мисол, маъмурият ярим йилдан бери автоматик кир ювувчи машинани қўлланмайди, чунки уни ишлатиш учун электрчини чақириб, электр симларини таъмирлаш талаб қилинади. Кирни қўлда ювишади. Яхши ҳамки ҳеч йўқ болалар совуқда музлаб қолишаётгани йўқ. Октябрь ойида иситиш тизими бутунлай янгиланиб, иссиқлик қувурлари алмаштирилган. Шу сабабдан, уй иссиқ», — деб қўшимча қилинди Миллий марказдан.
Абдулазимов идоранинг биноси капитал таъмирга муҳтож эканини таъкидлади. Шунингдек у раҳбарият ўз вазифасига «масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиб, инсон ғурурини камситган, болаларнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирган шароитларни тузаётганини» қўшимча қилди.
Аввалроқ Миллий марказнинг ходимлари Омбудсмен институтининг вакиллари билан Валентина Терешкова номидаги №11 ётоқ мактабини текширишган. Текширувдан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари интернатдаги шароитларни «қийноқларга солиштирган».