Қора-Болтада 30га яқин турғун жинсий хизмат кўрсатувчи сауналарни ёпишни талаб қилди

353

Ижтимоий тармоқларда бир кун аввал Қора-Болтанинг ёшларимиз деган ўттиздан ортиқ одамнинг мурожаати тарқади. Улар шаҳардаги интим-хизмат кўрсатувчи сауналарни ёпиш талаби билан Садир Жапарога ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга мурожаат қилишди.

Тўпланганлардан бири бундай жойларга «опа сингиллари бориб қолмасин» деган хавотирда эканликларини билдирди.

«Ҳурматли қирғиз элим! Қора-Болта ёшлари номидан шаҳардаги муаммоларга эътибор қилишни илтимос қиламиз. Чунки Қора-Болта шаҳрида 3-4 сауна бор экан. У ерда “фоҳишалик” жуда ривожланиб кетибди. Шунга ёшлар йўл бермайлик деб тўпланмоқдамиз. Ҳурматли Садир Нуркожоевич, Қамчибек Ташиев, сизларга ҳамда ИИВга ҳам мурожаат қиламиз. Бу бўйича бирор чора кўринглар. Фоҳишалик, зино ишлари тўхтатилсин!» — деб билдиришди улар.

Тўпланганларнинг мурожаатига Чуй вилоят ИИБи муносабат билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, мурожаат йўлланган видео 19-декабрда эълон қилинган. Ўша куни тахминан соат 15:55ларда Жайил туман ИИБига сауналардан бирининг олдига ўттизга яқин бола йиғилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур ерга хавфсизликни таъминлаш учун милиция ходимлари борган. Тўпланганлар бир неча соатлик профилактик сўзлашувлардан кейин тарқаб кетишган. Бундан ташқари, маҳаллий турғунлар сауналарда секс хизмати уюштирганларнинг устидан шикоят қилишган.

Маҳаллий турғунларнинг аризаси билан билдирувлари Жайил туман ИИБнинг маълумотни қайд қилиш журналига киргизилди. Текширув бошланиб, факт Чуй вилоят ИИББ раҳбариятининг назоратига олинди. Чуй вилоят ИИББнинг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уни ИИВнинг раҳбарияти назорат қилмоқда.