Марказий сайлов комиссияси 11 декабрда бир мандатли саккиз округ бўйича Жогорку Кенеш депутатларини сайлашнинг натижасини эълон қилиб, уни ўтди деб топди. Комиссия эртасига яна тўрт сайлов округи бўйича енгиб чиққан номзодларнинг исмларини эълон қилди.
Шундай қилиб, Жогорку Кенешнинг сайланган депутатлари қуйидагилардир:
- Бозоқўрғон округидан Айбек Алтинбеков;
- Нокен округидан Бактибек Сидиков;
- Жайил округидан Нурланбек Азигалиев;
- Москва округидан Карим Ханджеза;
- Ўш округидан Айбек Осмонов;
- Октябрь округидан Дастан Бекешев;
- Норин округидан Улан Бакасов;
- Тўлўйкўн округидан Нурбек Алимбеков;
- Ўзган округидан Эльмурза Сатибалдиев;
- Қуршоб округидан Данияр Тўлўнов;
- Олабуқа округидан Азизбек Турсунбаев;
- Ақсуу округидан Акилбек Тумонбаев.
МСК милиция Азизбек Турсунбаевга нисбатан оммавий тадбирларда совғаларни тарқатиш иши бўйича жиноят ишини қўзғамаслик қарорини чиқарганини қўшимча қилди. Шунингдек маъмурий ресурс қўлланиш бўйича иши асоссисиз деб топилди.
Шу билан бирга Олабуқа туман прокуратурасининг тавсияси билан Турсунбаевнинг фойдасига маъмурий ресурдан фойдаланганлиги бўйича вилоят таълим бошқармасининг етакчиси хизматидан бўшатилди.
Шунингдек, Данияр Тўлўновнинг оппонентлари у сайловчиларнинг овозини сотиб олган бўлиши мумкин деб айтган. Аммо ҳуқуқ тартибот органлари факт тасдиқланмаганини билдириб, МСК Тўлоновни Жогорку Кенешга ўтказди.