Мэрия «Тазалиқ»нинг ҳалок бўлган ходимига 50 минг сом ажратади

392

Бишкек мэрияси 12 декабрь куни машина уриб кетиши оқибатида вафот этган «Тазалиқ» коммунал корхонаси ходимининг оиласига моддий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда муниципалитетдан хабар берилди.

«Мэрия раҳбарияти марҳумнинг оиласига хамдардлик билдириб, муниципалитетнинг фондидан 50 минг сом миқдорида моддий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, "Тазалиқ" ишхонаси ходим иш вақтида ҳалок бўлгани сабабли Меҳнат кодексига кўра компенсация тўлаб беради», — деб айтилади билдирувда.

«Тазалиқ»нинг ходими. Сурат: «Тазалиқ» матбуот хизмати

Ҳалокат 12-декабрь куни таҳминан эртабки соат 06:45да Жибек-Жолу проспектиида қайд этилган. Маълумотни милициянинг патруль хизматининг матбуот хизмати тасдиқлаган.

Шарқий автовокзалга яқин ерда «Тазалиқ» ишхонасининг ходимини Mazda русумидаги машина уриб, 47 ёшдаги фуқаро касалхонага бораётган йўлда вафот этган. Патруль милицияси Mazda’нинг 23 ёшдаги ҳайдовчиси тез ёрдам хизматини чақирганини қўшимча қилган.

Бишкек шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати «Йўл ҳаракатининг ва автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, ҳайдовчи М.К. вақтинча сақлаш ерига киргизилганини маълум қилган.