Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг 26 янги ҳолати қайд этилди

343

Республика штабининг хабар беришича, 13-декабрь куни Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар орасида вафот этганлар қайд этилмаган.

Қирғизистон бўйича пандемия бошлангандан бери коронавирусдан жами 2770 киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигинг маълумотига кўра, охирги суткада коронавирус юқтиришнинг 26 янги ҳолати қайд этилган:

  • Бишкек - 21;
  • Ўш - 1;
  • Боткен вилояти - 4.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 991 нафага етди. Шунингдек 179 040 нафар киши вирусдан тузалди.

Ҳозирда 350 нафар бемор касалхонада, 348 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штабининг билдиришича, 13-декабрда 1 181 киши COVID-19га қарши вакцина олди. Унинг ичида 583 киши биринчи дозасини, 598 киши эса иккинчи дозасини олди.