Республика штабининг хабар беришича, охирги суткада Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди.
Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириш ортидан вафот этганлар сони 2 762 нафарга етган.
Штабнинг маълум қилишича, сутка давомида 63 кишида коронавирус аниқланган.
- Бишкек - 21;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 24;
- Ўш вилояти – 4 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 7 та;
- Жалолобод вилояти - 6 та.
Талас, Норин ва Боткен вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 183 712 кишига етди.
Ҳозирда касалхоналарда 350 нафар бемор, уй шароитида эса 407 нафар киши даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 7-декабрь ҳолатига кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4 735 киши, иккинчи дозасини эса 5 118 киши олди.