АҚШ 2021-йилнинг декабрида халқаро Демократия саммитини ўтказади. Унга 100дан ортиқ давлат чақирилди.
Аммо, АҚШнинг давлат департаменти эълон қилган рўйхатдан Қирғизистон таклиф қилинган давлатлар рўйхатига кирмагани маълум бўлди. Чақирилган давлатларнинг рўйхатига Россия, Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳам кирмаган.
АҚШнинг давлат департаментининг маълумотида, Саммит демократиялар учраётган муаммоларга бағишланиб, унда давлат лидерларига демократияни ва инсон ҳақларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни, ислоҳотларни ва бошқа ташаббусларни эълон қилиш учун вақт берилади.
Бундан ташқари, тадбирда давлат лидерларига «Саммитнинг мақсадларига етишга ҳисса қўшувчи» ички реформалар билан халқаро ташаббусларга нисбатан ўз мажбуриятларини эълон қилиш тавсия этилади. Бу мажбуриятлар авторитаризмга қарши ҳаракатларни, коррупцияга қарши курашиш орқали инсон ҳақларини ҳимоя қилишга мўлжалланган локал ҳамда халқаро ташаббусларни ўз ичига олади.