Министрлар кабинетининг матбуот хизмати 24-ноябрда минкабнинг етакчиси Акилбек Жапаров коррупция фактлари ҳақида билдирган фуқароларга мукофот тўлашнинг тартибини қабул қилганини хабар қилди. Қарор эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўткандан кейин кучига киради.
Ҳукуматнинг қарорига кўра, коррупция ҳақида билдирган одам, ўрни тўлдирилган зарарнинг миқдоридан 10% мукофот пули олади. Аммо мукофот пули 1 млн сомдан ортмайди.
Коррупция ҳақида билдирганлар мукофот пулини қуйидаги ҳолатларда олиши мумкин:
– коррупция орқали ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маълумот комиссиянинг қарори билан тасдиқланганда;
– қонуний кучга кирган, охирги бўлиб ҳисобланган ва шикоят қилиниши мумкин бўлмаган суд акти бор бўлса;
– коррупцияга оид ҳуқуқ бузарлик билан давлатга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлдирилганда.
Бундан ташқари, агарда шахс бир неча порахўрлик фактларини билдирган бўлса, у ҳолда мукофот пул энг зарар етказган жиноят учун деб берилади.
«Масъул ходим тарафидан тегишли ҳужжатлар тузилиб, тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш, назорат қилиш идораси тарафидан тузилган комиссияга жўнатилади», — деб билидрилди минкаблан, шу билан бирга комиссиянинг таркиби етти кишидан кам бўлмаслиги керак.
Шундан кейин, комиссия коррупция фактини текшириб, 10 иш кунининг ичида идора етакчисига мукофот пулини тўлаш ҳақида илтимос киргизади. Агар коррупция факти тасдиқланмаса, комиссия мукофот пулини беришдан бош торта олади.
Агар коммисия мукофот пули тўлаш ҳақида қарор чиқарса, у ҳолда идора етакчиси 10 иш кунида мукофот пули тўлаш буйруғини чиқаради.