Журналист Геннадий Павлюкнинг ўлими. МХДҚнинг собиқ ходими авф сўради

282

МХДҚнинг собиқ ходими Алдаяр Исманкулов авф сўради. Бу ҳақда Жазони ижро қилиш хизматига (ЖИХ) таяниб Svodka AKIpress ёзди.

Муассасанинг маълумотига кўра, Исманкулов №27 аҳлоқ тузатиш идорасида жазо ўтамоқда. У журналист Геннадий Павлюкнинг ўлими бўйича айбдор деб топилган.

Алдаяр Исманкулов. Сурат: «Азаттык»

«Судланган одам ўзига амнистия қўлланишни илтимос қилган. Ҳозир барини суд кўриб чиқмоқда», — деб билдиришди ЖИХдан.

Павлюкнинг ўлими

Қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюкни 2009-йили ўлдиришган — уни Алматида уйнинг олтинчи қаватидан ирғитиб юборишган. Оёқ-қўли скотч билан боғланган бўлган. Журналист олти кун комада ётиб, ўзига келмай вафот этган.

Геннадий Павлюк. Сурат: Vlast.kz

Павлюкнинг яқинлари ва сафдошлари унинг ўлимини касбий фаолияти билан боғлиқ эканини айтишган. Улар журналистни сиёсий мотив билан ўлдиришганини айтишган.

2010-йили сиёсатчилар Ўмурбек Текебаев ва Алмазбек Атамбаев Павлюкнинг ўлими орқасида Қирғизистоннинг махсус хизмати туришини очиқ айтишган.

«Бакиев [Қурманбек] бошқарган йиллари, айниқса охирги йиллари, айрим бир куч тизимлари ярим криминал бўлиб қолган. Ҳатто, ноқулай бўлган шахсларни жисман йўқ қилиб, куч қўлланиб қўрқитиш билан шуғулланувчи бўлимлар тузилган. Биз журналист Павлюк Алмати шаҳрида бизнинг махсус хизматнинг шу каби криминал бўлими томонидан ўлдирилганини биламиз», — деб билдирган Атамбаев 2010-йили июнда.

Айни 2010-йили Алдаяр Исманкуловни Қозоғистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари журналист Геннадий Павлюкнинг ўлимида айблаб қўлга олган.

2011-йили Алматининг туманлараро суди журналистнинг ўлими бўйича Исмагкуловни ва Қозоғистоннинг икки фуқаросини суд қилган.

Алдаяр Исманкулов журналистни ўғирлаш ва ўлдиришни уюштирган деб топилиб, кучайтирилган тартибдаги колонияга 17 йилга ҳибс қилинган. Қозоғистонликлар 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.