Ўш вилоятининг Новқат туман ички ишлар бошқармаси ҳусусий тадбиркордан зўравонлик билан 200 минг сом талаб қилишда гуомнланган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби маълум қилди.
Маълумотга кўра, 39 ёшдаги гумондор бунга қадар бир неча бор судланган. У жабрланувчи «чет давлатга йирик миқдордаги товарарни жўнатганини» билиб, уни қўрқитиш орқали пул талаб қилган.
Новқатнинг милицияси гуомондорни 18-ноябрда қўлга олди. Қўлга олиш вақтида унинг ёнидан 22 минг сом топилган.
Куч органлари «Қўрқитиб пул талаб қилиш» моддаси билан судгача тергов бошлади. Гумондор эса вақтинча қамоққа киргизилди.
Жорий йилнинг 8-октябрида МХДҚ Жалолободнинг Бозорқўрғон туманида «Малик» лақаби билан танилган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини қўлга олган. У маҳаллий ҳусусий тадбиркорни қўрқитиб, 80 минг сом, олтин буюмлар ва мобил телефон талаб қилишда гумонланмоқда.