Қирғизистонда охирги кеча-кундузда коронавирус юқтирган икки бемор вафот этган. Маълумотга кўра улар эмлов олмаган. Шу билан коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2 720 кишига етди.
20-ноябрда берилган маълумотга кўра COVID-19нинг 53 янги ҳолати қайд этилган.
- Бишкек - 16;
- Чуй вилояти - 10 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 10 та;
- Жалолобод вилояти – 5 та;
- Талас вилояти – 2 та;
- Норин вилояти – 1 та;
- Боткен вилояти – 5 та;
- Ўш вилояти - 4.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 182 780га етиб, 177 369 киши вирусдан тузалди.
Ҳозирда 512 нафар бемор касалхонада, 647 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 20-ноябрга келиб 10 374 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 5 731 нафар киши биринчи дозасини, 4643 киши эса иккинчи дозасини олди.