Ўсмирларга, ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга эмловдан ўтишга рухсат берилди

349

Қирғизистонда COVID-19’га қарши 16-18 ёшгача бўлган ўсмирлар, ҳомиладор ва бола эмизган аёллар ҳам эмлана бошлайди. Бу ҳақда 16-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Муассасадан бу қарор COVID-19га қарши эмловда аҳолининг кўп қисмига эришиш мақсадида қабул қилинганини таъкидлашди.

ЖССТнинг тавсияси

ЖССТ июлнинг охирида ҳомиладорларни эмлашга рухсат берган. Ташкилот ҳомиладор аёллар коронавируснинг хавф гуруҳига киришини билдириб, уларни эмлашга устивор ўринга қўйишни тавсия қилган.

«Маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекциясининг оғир оқибатларга олиб келиш хавфи юқори. Бу эрта туғилиш хавфи ортиши ва интенсив терапияга муҳтож бўлган янги туғилган чақалоқлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ», — деб билдиришган ЖССТдан.

Ташкилотнинг таъкидлашича, энди эмлаш бўйича йўл харитасида ҳомиладор аёллар тиббиёт ходимлари, қариялар ва сурункали касалликларга чалинганлардан кейин дарҳол иккинчи ўринда туради. Хусусан, ёши каттароқ ҳомиладор аёллар ва қўш касалликларга чалинган аёллар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аёлларга эмлангандан кейин бола эмизишни тўхтатмасликни тавсия қилган.

«Айрим қисқа муддатли тадқиқотлар бола эмизган оналарни иммунлаштириш чақалоқлар учун хавф туғдирмаслигини кўрсатди. Аввал олинган маълумотлар эса иммунитет онадан болага ўтишини кўрсатади», — дейилган ташкилотдан.

Қирғизистондаги эмлов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлов кампанияси эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир этаётганини, бирорта ҳам шаҳар ёки ҳудуд «қизил ҳудуд»гани йўқ деб  таъкидлади.

Республика штабининг маълумотига кўра, 17-ноябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозаси 1 млн 50 мингдан ортиқ кишига сайилган, тўлиқ дозасини эса 830 мингдан ортиқ одам олган.

Қирғизистонда қуйидаги вакциналарни олиш мумкин:

  • Sinopharm;
  • Pfizer;
  • Sputnik Lite;
  • AstraZeneca;
  • QazVac;

«Азаттык» Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, мамлакатда «Спутник V» вакцинаси тугаганини ёзмоқда.

Барча препаратлар билан эмлов бепул ўтказилмоқда.