Қирғизистонда 17-ноябрдаги маълумотга кўра коронавирус юқтирган икки бемор этган. Шу билан COVID-19 юқтириш сабабли вафот этганларнинг умумий сони 2 712 нафарга етди.
Штаб маълумотларига кўра, охириг кеча кундузда Қирғизистонда коронавируснинг 77 янги ҳолати қайд этилган.
- Бишкек - 27;
- Чуй вилояти - 23 та;
- Ўш вилояти – 7 та;
- Талас вилояти – 2 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 8 та;
- Жалолобод вилояти - 6 та;
- Боткен вилояти - 4.
Ўш ва Норин вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 182 605га етди.
Бутун мамлакат бўйича 177 108 киши вирусдан тузалди. Ҳозирда 521 нафар бемор касалхоналарда, 734 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, охирги вақтда 12 814 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичидан 5 998 нафар киши биринчи дозасини, 6 816 киши эса иккинчи дозасини олди.