Президент Садир Жапаров уч янги кодексга ва уларни қўлланишга киргизиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг матбуот хизмати хабар қилди.
Гап Жазо, Жиноят-процессуал ва Ҳуқуқ бузарликлар ҳақидаги кодекслар ҳақида бўлмоқда.
Муассасадан таъкидланишича, президент кодексларга 28-октябрда қўл қўйган. Қонун бўйича, улар президент қўл қўйгандан 15 кун ўтгандан кейин кучига киради — бошқача айтганда, қонунлар ишламоқда.
Бунга қадар Жапаров бу кодексларни «келишмовчиликларни ва Конституцияга нисбатан зиддиятларни» топгани сабаб келишилган вариантини ишлаб чиқиш мақсадида Жогорку Кенешга қайтариб берган. Аммо ўша вақтда президент аппарати кодексларнинг айнан нимасини ўзгартиришни истаганини эълон қилмаган.
Натижада депутатлар президентнинг қарши фикрига рози бўлиб, ҳужжатларни президентнинг имзосига жўнатишган.
Янги кодекслар
Янги кодексларни қабул қилиш фикрини 2021-йили бош прокурор Курманкул Зулушев илгари сурган. Зулушев кодексларнинг камчиликлари муҳокама қилинган бир неча йиғин ўтганини, натижада кодексларни тўлиғи билан ўзгартириб, 2019-йилгача қўлланилган кодексларга қайтиб келиш қарори чиқарилганини айтган.
Бунинг асосида 2021-йилнинг апрелида кодексларнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш учун экспертлар гуруҳи тузилган.
Аммо ҳуқуқшунослар билан ҳуқуқ ҳимоячилари кодексларнинг янги лойиҳаларининг бир неча марта танқид қилиб, янги таҳрирлари ёпиқ эшик ортида ёзилганини ҳамда кўп ҳолларда коррупция, босим, қийноқ ва бошқа қонун бузарликлар учун кўплаган бўшлиқлари бўлган 1997-йилнинг кодексларига ўхшаш эканини таъкидлашган.
Улар президент Садир Жапаров билан парламентнинг олтинчи чақирилишига мурожаат қилиб, кодексларнинг реформасини тўхтатиб туришни илтимос қилишган — чунки, уларнинг фикрича, реформа президентнинг мурожаати билан топшириқларига қарши келади.