Қирғизистонда 16-ноябрдаги маълумотга кўра коронавирус юқтирган уч нафар бемор вафот этди. Вафот этганлар эмланмагани айтилган. Шу билан коронавирусдан умумий 2 710 нафар киши вафот этди.
Шунингдек охирги кеча-кундузда коронавируснинг 103 янги ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 47;
- Чуй вилояти - 35;
- Иссиқкўл вилоятида – 7;
- Жалолобод вилояти - 6;
- Талас вилояти – 3;
- Норин вилояти – 2;
- Боткен вилояти – 2;
- Ўш вилояти - 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 182 528га етди. 177 006 киши эса вирусдан тузалган.
Бундан ташқари, 16 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 531 нафар бемор касалхонада даволанмоқда. Яна 752 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16-ноябрга кўра 11 322 киши COVID-19га қарши вакцина олгани, уларнинг 5 207 нафари биринчи дозасини, 6 115 нафар киши эса иккинчи дозасини олганини билдирди.