Қирғизистонда Бош прокуратурага қарашли Коррупцияга қарши тергов бошқармаси тузилди. Бу ҳақда 16-ноябрда Коорупцияга қарши фаолият кенгашининг йиғинида президент Садыр Жапаров билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу бўлим коррупция билан боғлиқ барча ишларни кўриб чиқади. Шу билан бирга, Жапаров «у ерда обрўси тоза бўлган, ўтмишда коррупцион схемаларга алоқадор бўлмаган терговчилар ишлаши кераклигини» таъкидлади.
«Тергов бошқармасига терговчиларни танлаш очиқ бўлиши керак, номзодларнинг коррупция васвасасига қарши тура олишини аниқлаш учун полиграфия ва психологик тестдан ўтиши керак», деди у. Президент ИИВ ходимлари, судьялар корпуси, шунингдек давлат хизматига ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига танлаш вақтида ҳам ходим албатта психологик тестдан ўтиши зарур эканини қўшимча қилди.
У ҳуқуқ тартибот ва суд идораларининг ҳаққоний фаолияти «халқнинг ишончини отиришнинг бирдан-бир манбаси» эканини таъкидлади. Шу сабабдан президент бу идораларнинг ишида «шаффофликни максимал тарзда таъминлаш зарур» деб ҳисоблайди.
Финпол ва МХДҚнинг Антикоррупция хизматини тарқатиш
Шунга қарамай мамлакатда коррупцияга қарши курашган муассасалар бор эди — Финпол ҳамда МХДҚга қарашли Антикоррупция хизмати. Идоранинг иккиси ҳам Жапаров президент бўлиб келгандан кейин тарқатилган.
5-мартда Финпол тарқатилаётган вақтда ўшандаги минкаб етакчиси Улукбек Марипов идора «жазолаш функцияларнигина бажариб қолганини» билдирган. Жапаров ўзи эса июнда бизнес-жамоатчилик билан учрашувда Финпол бизнес тарафидан кўп шикоятлар бўлгани сабаб тарқатилди деб айтган. Ўшанда у бизнеснинг манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш функцияси Бош прокуратурага юкланишини айтган.
Кейин МХДҚнинг Антикоррупция хизмати ҳам тарқатилган. Фармонда мазкур хизмат МХДҚнинг «фаолиятини отимизациялаш мақсадида» тарқатилганини маълум қилган.
16-ноябрда эса Коррупцияга қарши фаолият кенгашининг йиғинида президент Финпол ва Антикоррупция хизматини тарқатиш орқали «ҳуқуқ тартибот идораларининг ва бошқа давлат идораларининг бизнесни асоссиз текширувларини тўхтата олдик» деб билдирди.
Президент «давлат ҳукумат тизимлари бизнес ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ишлаши керак» деб қўшимча қилди. У бизнес иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий баҳсларни қонун доирасида судда ҳал қилиниши лозим деб қўшимча қилди.