Омбудсменнинг аппарати 11-ноябрда Тожикистонинг инсон ҳақлари бўйича маъсул вакили Умед Бобозодага мурожаат қилиб, тожикистонлик ҳарбийлар тарафидан қўлга олинган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқи бузилишига йўл қўймасликни сўради. Бу ҳақда 13-ноябрда муассасанинг матбуот хизмати хабар қилди.
Аппаратдан таъкидланишича, Лайлак туманининг турғунлари Саидахмед Артиков ва Нооман Самадов Тожикистоннинг Давлат хавфсизлиги хизмати тарафидан жорий йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган.
«Наргиза Артикованинг (Саидахмед Артиковнинг турмуш ўртоғи) айтишича,унинг турмуш ўртоғи ва куёви (Нооман Самадов) ҳозирга қадар уйига қайтиб келгани йўқ, шу кунга қадар улардан хабар йўқ. Аммо унга етган маълумотларга кўра, улар ҳозирда Кожент шаҳридаги тергов изоляторида сақланмоқда ва қийноққа олинмоқда», — деб таъкидланган омбудсмен мурожаатида.
Шу сабабдан омбудсмен аппарати қирғиз фуқароларининг бузилишига йўл бермаслик бўйича чораларни кўришни ҳамда текширувчнинг натижаси ҳақида билдириб қўйишни илтимос қилди. Яна бир мактуб Қирғизистоннинг ТИВига жўнатилди.
Қўлга олинганларни яқинларининг митинги
Бу орада, 12-ноябрда Артиковнинг қариндошлари Ҳукумат уйининг олдига митингга чиқишган. Унда Артиковнинг турмуш ўртоғи қийноқлар сабаб оғир аҳволда касалхонага тушганини, ҳозирда Тожикистон ТИЗОсининг касалхонасида эканини билдирган.
«Менинг турмуш ўртоғимни қишлоқ раиси қилиб Жийделик қишлоғининг турғунлари сайлаган. Унга кўра тожик томон Қирғизистон фуқароларини ушлаб кетганда, менинг турмуш ўртоғим уларни бўшатишга ёрдам бериб келган. Тожикистоннинг махсус хизмати уни 16-сентябрда, уйда ўтирган жойидан олиб кетган. Шу бўйича 40 кун кўрсатишгани йўқ», — деб айтиб берган у.
Митингчилар билан минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов учрашган. У маълумотни масъул идораларга етказиб, қирғизистонлик фуқароларни бўшатишга ёрдам беришни ваъда қилган.
ТИВ нима дейди?
Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 17-сентябрда Тожикистон куч идоралари номаълум сабаблар боис Жийделик қишлоғининг тўрт турғунини ушлаб кетганини билдирди. Артиков ва Самадов билан бирга Турсунали Ташанов, Аскар Ахмедов исмли турғунлар ҳам бўлган. Тўрт нафари ҳам — этник қирғизлар ва Қирғизистон фуқаролари.
22-сентябрда Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчилиги тожик ТИВига нота жўнатиб, қирғизистонликларнинг ушланиши сабабини тушунтириб беришни талаб қилган. Бир ойдан кейин, 20-октябрда Тоикистоннинг Бош прокуратураси ходимлари қирғиз элчилигининг ходимлари билан учрашган. Мазкур учрашувда тожик томон Артиковнинг касалхонада эканини маълум қилган.
ТИВ 25-октябрда қўлга олинганлар билан элчиликнинг консуллик ходимларини учраштириш илтимоси билан нота юборилганини таъкидлади. Ҳозирда тожик тарафдан розилик кутишмоқда.
Муассасадан Консул хизмати департаментининг ходимлари қўлга олинганларнинг яқинлари билан алоқада эканини қўшимча қилишди.