Бишкекнинг Биринчи май туман суди Эркинбек Салимбековни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида озод қилинди. У октябрнинг ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тармоғидаги уюшган жиноий гуруҳ ишининг тергови доирасида қўлга олинган.
МХДҚдан билдирилишича, Салимбеков махсус хизматнинг депозит ҳисобига келтирилган зарарнинг ўрнини олдидан таъминлаб бериш мақсадида 100 млн сом ўтказгандан кейин суд шундай қарор чиқарган.
Давлат қўмитаси зарарнинг тўлиқ ҳисоби текширувнинг натижасида маълум бўлишини қўшимча қилди.
«МХДҚ бу ишни тергов қилишни зарарни давлат бюджетига тўлиқ қайтаргунга қадар ва жиноятга алоқаси бор барча фуқароларни қўлга олгунга қадар давом этади», — деб билдиришди МХДҚдан.
Салимбековнинг ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалдорларининг қўлга олиниши
«Дордой Дийқан» бозорининг директори Эркинбек Салимбеков 14-октябрда қўлга олингани маълум бўлган. Эртасига Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 15-октябрда тадбиркор «коррупция» моддаси бўйича гумонланаётганини билдирган. У 6-декабрга қадар МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган.
Кейин МХДҚ баёнот тарқатиб, Салимбеков қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тармоғидаги уюшган жиноий гуруҳнинг ишини тергов қилиш асносида қўлга олинганини маълум қилган. МХДҚ компанияларнинг гуруҳи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлатдан ташқарига чиқаришда тўсқинликлар тузиб келганини билдирган.
27-октябрда МХДҚнинг ходимлари айни ишнинг доирасида қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Марсбек ўғли Илични ва муассасанинг раҳбари ўринбосари Амангелди Исаевни қўлга олган. Улар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.