Давлат хизмати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш агентлигини Элчибек Жантаев бошқаради

369

Президент Садир Жапаров 15-ноябрда Министрлар кабинетига қарашли Давлат хизмати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича агентлигига Элчибек Жантаевни раҳбар қилиб тайинлади.

Элчибек Жантаев жорий йилнинг май ойидан бошлаб Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлигига қарашли Ҳудудий тараққиёт бўйича агентликнинг директори бўлиб ишлаётганди.

48 ёшдаги Жантаев Иссиқкўл вилоятининг Ақсу туманида туғилган. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишида олий таълим олган.

Меҳнат йўлини Ақсий қишлоқ кенгашида иқтисодчи қатори ишлай бошлаган. 2018-2020-йиллари Туп туман маъмуриятининг етакчиси сифатида меҳнат қилган.

2020-йилнинг ноябрида эса истеъфога чиққан  Балбак Тулобаевнинг ўрнига ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили бўлиб тайинланган.

Бу қандай агентлик?

Давлат хизмати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича агентлик президент Садир Жапаровнинг давлат идоралари фаолиятини оптималлаштириш мақсадида қабул қилган қарорига кўра тузилган.

«Давлат идораларининг ишини айрим масалалари ҳақида»ги буйруққа давлат раҳбари 2021-йилнинг 6-ноябрида қўл қўйган. Агентлик Давлат кадр хизмати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг базасида асос солинган.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова