Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг матбуот хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг топшириғига кўра, онкология касалликларини даволашга мўлжалланган бир қатор дори воситаларининг нархи арзонлаштирилгани ҳақида хабар берди.
Агентликдан аввал дори-дармон нархининг қимматлаши ўртача 75 фоизни ташкил этганини таъкидлашди. Препаратнинг тўрт тури чакана нархларга нисбатан 33%га, яна бошқа уч тури эса 55% дан 73% гача қиммат бўлган.
Масалан, «Герцептин» препарати авваллари 40 минг сом бўлган бўлса, ҳозир унинг нархи 19 минг сомга тушди. «Периета» дориси аввал 235 минг сом бўлган бўлса, ҳозир 74 сом, «Пегасис» препарати эса 6 минг 674 сомга арзонлади, аввал у 13 минг 348 сом эди.
МХДҚнинг раиси Қамчибек Ташиев 2021 йилнинг 18-октабрида ҳукумат аҳоли учун зарур бўлган дори-дармонларнинг нархларини арзонлаштира бошлайди деб билдирган. Унда идоралараро комиссия йиғилишида «дори воситаларининг бозор қийматини тузиш йўлларини қайтадан кўриб чиқиш, жумладан, аҳоли учун зарур бўлган дори воситаларининг нархини пасайтириш қарори» қабул қилинган.
«Муҳим дори-дармонларнинг нархига нисбатан чайқовчиликка йўл бермаслик мақсадида самарали чораларни ишлаб чиқиш асносида, давлат идораларининг етакчсиларига ижро муддати белгиланган аниқ топшириқлар берилди», — деб билдирилди минкабдан.
Аввалроқ Ташиев «фармацевтика мафиялари» аниқланганини ҳам билдирган. Унинг айтишича, айрим мансабдорлар ва шифокорлар фармацевтика компаниялари билан ўзаро тил бириктириб келишган.
Кейин МХДҚ Қирғизистонга дори-дармон ташиб келиб, «ортиқча қиммат баҳода сотган» фармкомпиялар гуруҳининг фош қилган. Терговнинг версияси бўйича, фармкомпаниялар бу ишга «айрим амалдорларнинг қўллови билан» борган.