Республика штабининг хабар беришича, сутка ичида COVID-19 юқтирган уч нафар бемор вафот этган.
Пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекциясини юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 2 702 кишини ташкил қилди.
Штабнинг маълумоти бўйича, сутка ичида COVID-19 70 кишида тасдиқланди.
- Бишкек - 24;
- Иссиқкўл вилоятида – 9 та;
- Ўш вилояти – 11 та;
- Чуй вилояти - 19 та;
- Талас вилояти – 2 та;
- Боткен вилояти - 5 та.
Штабнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусга чалинганларнинг сони 182 267га етди.
Бундан ташқари, 13-ноябрь ҳолатига кўра касалхоналарда 544 нафар бемор даволанмоқда. Яна 762 киши уй шароитида даволанмоқда.
Сутка ичида касалхоналардан 106 нафар бемор тузалиб уйларига чиқарилди. Мамлакат бўйича коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони эса 176 721 нафар кишини ташкил қилди.