«Интерфакс» нашри 8 ноябрда Россиянинг Кантдаги ҳарбий базасига модернизациядан ўтган Су-25СМ самолётлари ва радиолокация станцияси келиб тушгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда нашрга Россия Марказий ҳарбий округи (МҲО) раҳбари Александр Лапин маълум қилди.
Лапиннинг сўзларига кўра, модернизация қилинган радиолокацион станция ва масофавий индикатор пости ҳужумчи самолётларни нишонга олишни 2,5 баробарга оширишга имкон беради.
«Ҳозирда бизда Марказий Осиё ҳаво ҳудудини кузата оладиган, Марказий Осиёдаги КХШТниг ердаги жамоат кучларининг бўлимларига ҳаводан қуллов кўрсата олувчи авиацияга, шунингдек ҳаво чегарасининг хавфсизлигини таъминлай оладиган Россия ҳарбий базасига эгамиз, у жуда яхши жиҳозланган», - дея қўшимча қилди МҲО етакчиси.
Россия аввалам Қантдаги ҳарбий базасини мустаҳкамлаб келган. 2020-йили базага Ми-8МТВ5-1 русумидаги икки вертолёт олиб келиниб, Су-25СМ штурмчи-самолётлар алмаштирилган ва яхшиланган. Ўтган йилнинг вефралида база учувчисиз-ҳужумчилар билан ҳам таъминланган.
Бундан ташқари, МҲОнинг ахборот хизмати базанинг авиапарки бу йилгача бир неча йил янгиланганини қўшимча қилди: самолётлар алмаштирилиб, уларга янги жиҳозлар ўрнатилган.