Россияда полиция тарафидан калтакланган қирғизистонлик ҳуқуқ тартибот органи ходимларига қаршилик кўрсатмагани айтилди. Бу ҳақда унинг дўстлари билдиришди. Улар қўлга олиш ҳолатини видео тасвирга олишган, тасвирнинг ўзи эса блогер Ринат Усупбаевнинг саҳифасида эълон қилинган.
Икки боланинг айтишича, улар Москвада 21 ёшдаги дўсти қўлга олинаётганда ёнида бўлган. Воқеа 2-ноябрда бўлган.
Огоҳлантириш! Бу видеода кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар бор.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Полиция ходимлари дўстимизнинг машинасини йўқ четига тўхтатиб, ҳужжатларини сўраган. Дўстимиз қаршилик кўрсатмасдан ҳужжатларини олиб чиққан. Ўша ерда улар куч ишлатиб бўлимга боришини талаб қилган. Дўстимиз, юртдошимиз, фақат етакчисига қўнғироқ қилиб, машинасини бериб юборишни илтимос қилган, аммо улар бунга кўнмай, вақтимиз йўқ деб, калтаклаб, судраб олиб кетишган. Бўлимга олиб бориб, қандайдир тушунарсиз ҳужжатларга мажбурлаб қўл қўйдириб олишган», — деб айтиб берди дўстлари.
Улар Россияда бунга ўхшаш воқеалар тез-тез бўлиб туришини, аммо элчиликнинг масъулиятсизлиги сабаб ошкор бўлмай қолиб кетаётганини қўшимча қилган.
Нима бўлган эди?
Жорий йилнинг 2-ноябрида Москванинг Хорошева туманида полиция ходимлари 21 ёшдаги қирғизистонликни куч билан олиб кетишган.
Қирғиз йигитининг полиция ходимлари калтаклаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига бўйсунмаган йигитни юз-кўзига урганини кўриш мумкин.
Шундан кейин қирғизистонликни ерга йиқитиб, қўлига зўрлик билан кишан солиб, хизмат машинасигача судраб боришган. Кадрдан асфальтнинг қон бўлганини кўриш мумкин.
Эртасига Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги полиция тарафидан қирғизистонлик фуқарога нисбатан «куч қўлланиши» факти бўйича Россиянинг ТИВига нота жўнатган.
Элчилик ИИВга ва Тергов комитетига ҳам мурожаат йўллаган.
«Воқеага холис баҳо бериб, ҳар томонлама терговни таъминлаш ва Россия ИИВнинг Москва шаҳрининг Хорошева туман бўлими ходимларининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш талаби айтилди», — деб билдиришди дипломатия вакиллигидан.
Элчиликнинг ҳаракатига муҳожирларнинг ҳимоячиси Валентина Чупик ҳам ўз фикрини билдирган.
Бунга қадар у қирғиз элчилигидан ўзи ёрдам бериб юрган қирғизистонликларга ҳам, хусусан полициянинг ҳужумига учраган Махбурат Эмилбаеванинг ишида ёрдам беришни илтимос қилган. Аввал Эмилбаевага полиция ходимлари куч ишлатиб, шундан кейин уларни судга бергандан кейин полиция ходимлари уни иш жойидан ўғирлаб кетишган.
Қирғизистон ТИВининг маълумоти бўйича, хорижда меҳнат миграциясида 750 минг қирғизистонлик юрибди. Норасмий маълумотлар бўйича эса, уларнинг сони 1 миллиондан ортади. Уларнинг аксарияти Россияда меҳнат миграциясида юришади.