АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг консуллик бўлими 2021-йилнинг 1-декабридан бошлаб визага алоқадор хизмат кўрсатишнинг барча турига ёзилишни қайта бошлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг ахборот хизмати хабар қилди.
Маълумотда коронавирус пандемиясига алоқадор чекловлар сабаб элчиликка келганлар учун ижтимоий масофани сақлаш ва мажбурий юз ниқоби тақишни, шунингдек кириб-чиққанларнинг сонини чеклов режими кучида қолдирилгани айтилди.
«Қирғизистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатларининг ўртасидаги алоқаларнинг асосини бизнинг халқ ўртасидаги муносабатлар тузади. Туризм ва бизнес учун, жумладан навбатдаги виза хизматларини таклиф қила олишимиздан қувончдамиз. Бу хизматларнинг қайта тикланиши бизнинг яқин дўстлигимизнинг мустаҳкамланишини қўллашга ёрдам беради ва биз декабрда ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайдиган қулай фурсатга тўғри келади», —деб таъкидлади АҚШнинг Қирғизистондаги элчилигининг муваққат ишончли вакили Соната Коултер.
Шунингдек, 8-ноябрдан бошлаб АҚШга кириш талаблари ҳам ўзгаради. Давлатга кираётган чет эллик фуқаролар COVID-19га қарши эмлов олгани ҳақидаги ҳужжатни кўрсатиши керак. Вакцина АҚШ ёки Дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинган бўлиши шарт.
Ҳозирда Қирғизистонда Sinopharm, Россиянинг «Спутник V», Америка-Германиянинг Pfizer ҳамда англо-швед AstraZeneca вакциналарини олиш мумкин. «Спутника V» вакцинасидан бошқаси ДССТ тарафидан маъқулланган.
АҚШ элчилиги 2020-йилнинг март ойида COVID-19нинг тарқалиши сабаб АҚШнинг давлат департаментининг таклифи билан виза бериш бўйича суҳбат ўтказишни тўхтатган. Давлат департаментининг ҳозирги қоидаларига кўра, элчилик COVID-19дан ҳимоя қилиш чораларини тўлиқ сақлаш орқали виза олиш билан боғлиқ суҳбатларни қайта бошласа бўлади.