Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг 66 янги ҳолати қайд этилиб, уч бемор вафот этди. Касалликдан 77 нафар бемор шифо топди.
- Бишкек - 21;
- Иссиқкўл вилоятида – 15;
- Ўш вилоятида – 9 ;
- Жалолобод вилоятида – 8;
- Чуй вилоятида - 5;
- Талас вилоятида – 5;
- Боткен вилоятида – 1;
- Норин вилоятида – 1;
- Ўш шаҳрида- 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 181 830га етди. Шунингдек 176 185 нафар киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 686 нафар киши вафот этди.
Ҳозирда 606 нафар бемор касалхоналарда, 829 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 7-ноябрга келиб 7 752 нафар киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичидан 3 850 нафар киши биринчи дозасини, 3 902 нафар киши эса иккинчи дозасини олди.