Президент Садыр Жапаров матбуот куни муносабати билан Қирғизистон ОАВларининг бош муҳарирлари билан учрашди. Тадбир фуршет форматида ўтиб, президент расмий табрикдан кейин журналистлар олдига келиб тилакларини айтди.
Дастурхон устида журналистлар давлат раҳбарига Қирғизистонда сўз эркинлиги сақланадими деб савол беришди. Бунга Жапаров «Сўз эркинлиги бор, эмин-эркин юрибсизлар-ку» деб жавоб берди.
Бу вақтда журналистлар президентга Гулшат Асилбаева илгари сурган фейклар ҳақидаги қонунни хотирлатиб, бу ОАВларга нисбатан ишлатилиши мумкин деб хавотир олишаётганини билдиришди.
Гап «Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонун ҳақида бўлмоқда. Асосан бу қонун фейк маълумотлар билан курашиш учун қўлланилиши керак. Аммо қонун журналистик суриштирувларга ва мустақил журналистларга қарши қўлланиш эҳтимоли бор. Масалан кимдир мақоладаги маълуомтлар ҳақиқатга тўғри келмайди деб шикоят қилинса, махсус идора материални текшургунга қадар сайтни блоклаб қўйиши мумкин. Сайтни чекловдан чиқаришга суд орқалигина эришиши керак бўлади.
Давлат раҳбари журналистларга ўзи ҳам, Вазирлар кабинети ҳам ОАВларни судга бермайди деб ваъда қилди.
«Нимани истасанглар ёзаверинглар. Мининстрлар кабинети ҳам, мен ҳам судга бермайман. Мен Минкаб учун жавоб бераман», — деди у.
Жапаровнинг матбуот хизматининг вакили ҳам ўз фикрини қўшиб, журналистлар маълумотни аниқ ёзса қонуннинг уларга алоқаси бўлмаслигини айтди.
Президент билан учрашув вақтида журналистларнинг телефони давлат қўриқчилари ҳам бўлди, шу сабабдан улар Жапаровнинг сўзларини қайд қилиб олиш имконига эга бўлмадилар.
Жапаровнинг ОАВларга бўлган муомаласи унинг сиёсатдаги ўрнига қараб кескин ўзгарган. У Алмазбек Атамбаевнинг даврида муҳолиф сиёсатчи бўлиб юрганда унинг позицияси давлат ахборот воситаларида ёритилмаган.
Биргина мустақил нашрлар ва айрим журналислар унинг фикрларини эълон қилиб турган. Хатто журналист Эрнис Киязов Жапаровнинг позициясини ёритгани учун ҳукумат босимга олаётганидан шикоят қилган эди.
Шунингдек мустақил ОАВлар Иссиқкўлнинг ўша вақтдаги губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишда айбланган Жапаровга нисбатан очилган жиноий ишларини, жумладан «жабрланувчи» сиёсатчига қўйилган айбларга рози эмаслигини ва ишни кўриб чиқишни илтимос қилганини ҳам тез-тез ёритишган.
Бундан ташқари журналистлар Жапаров қамоқда ўтирганда уни тарафдорларининг митинглари ҳақида аҳолига маълумот етказиб туришган. У 2017-йили қамоққа олиниб, 2020-йилнинг 6-октябрида парламент сайловининг натижасини бекор қилиш талаби қўйилган акциялар ортидан бўшатилган.