Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда 6-ноябр ҳолатига кўра коронавирус юқтирган икки бемор вафот этди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириб вафот этанларнинг умумий сони 2683 нафарга етди.
Штаб маълумотларига кўра, сутка давомида 96 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 41;
- Чуй вилояти - 24 та;
- Иссиқкўл вилояти – 14 та
- Жалолобод вилояти – 6 та;
- Боткен вилояти – 4 та;
- Талас вилояти – 3 та;
- Ўш вилояти – 2 та;
- Норин вилояти - 2.
Муассасадан маълум қилинишича, пандемия даврида Қирғизистонда умумий 181 764 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, 6 ноябрь ҳолатига кўра, касалхоналарда 616 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Яна 835 киши эса амбулатор шароитда даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларига кўра, охирги суткада 83 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 176 108 киши COVID-19дан тузалиб кетди.