Сузоқда 15 ёшдаги ўсмир қизни «КамАЗ» босиб кетди. У воқеа жойида вафот этди

352

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 15 ёшдаги ўқувчи қизни тош юкланган «КамАЗ» босиб кетиши натижасида қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят ЙҲХХБнинг матбуот хизмати билдирди.

Авария 31-октябрда таҳминан соат 17:40да Жиғач-Қўрғон қишлоғининг Чойбек Палван кўчасида юз берган. Октябрь қишлоғининг турғуни тош юкланган «КамАЗ-5511» русумидаги юк ташувчи машинасини бошқара олмай, транспорт йўлнинг ўнг тарафига оғдарилиб кетган.

Унинг оқибатида йўл четида бораётган ўқувчи юк ташувчи машинанинг остида қолган. Қиз ҳудуддаги №25 Тажибаев мактабида 10-синфда ўқиган.

Сурат: Жалолобод вилоят ИИБ

Мазкур факт бўйича «Йўл ҳалокати» моддаси билан судгача тергов очилди. Милициядан «КамАЗ»нинг ҳайдовчиси сўроқ бераётганини таъкидлашди.