«Ишончни йўқотди». Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ишдан бўшатилди

381

Министрлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Илич Марсбек ўғлини эгаллаган хизматидан бўшатди. Бу ҳақда минкабнинг матбуот хизмати 1-ноябрда хабар қилди.

Марсбек уулу Илич. Сурат: қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Баёнотда бундай қарор «Давлат фуқаровий хизмат ва муниципал хизмат ҳақида»ги қонунга кўра «ишончни йўқотгани» сабаб қабул қилинди деб айтилади.

26-октябрда Марсбек ўғли Ильич МХДҚнинг тарафидан қўлга олинган. У билан бирга қишлоқ хўжалиги вазирлиги етакчисининг собиқ ўринбосари Амангелди Исаев ҳам қўлга олинган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, тергов давомида гумондорлар моддий фойда олиш мақсадида бир неча йил давомида хусусий компаниялар билан ўзаро сўзлашиб олиб, ЕОИИ давлатларига озиқ-овқат экспорт қилишда «сохта тўсиқлар қўйиб юрган».

«Тергов давомида қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ва ҳозирги ўринбосарлари кўрсатилган фактларга алоқаси бор экани бўйича рад этилмас далиллар олинган», — деб билдиришган МХДҚдан.

МХДҚ бунга қадар, 12-октябрда, мазкур иш бўйича тадбиркор Эркин Салимбековни ҳам қўлга олган.

Терговнинг версияси бўйича, Салимбеков қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортлаш тармоғидаги уюшган жиноий гуруҳнинг ишини тергов асносида қўлга олинган.

МХДҚ компанияларнинг гуруҳи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мамлакатдан ташқари чиқаришда тўсқинликларни яратиб келганини билдирган. Салимбеков 2021-йилнинг 6-декабрига қадар МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган.