Охирги суткада COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этиб, яна 81 нафар киши вирус юқтирган

Республика штаб 30-октябрда ўлкада коронавируснинг 81 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Чуй вилоятида — 29;
  • Бишкек шаҳрида — 27;
  • Иссиқкўл вилоятида — 13;
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 1.

Ўтган суткада 75 бемор соғайиб, икки киши вафот этди. Республика штабнинг маълумотига кўра, вафот этганлар эмланган эмас.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг юқтирганларнинг умумий сони 181 186га етди. Касалликдан 175 568 бемор соғайиб, 2 668 киши қурбон бўлган.

Бугунги кунда 719 бемор касалхоналарда, 711 киши уй шароитида даволанмоқда.