Республика штаб 30-октябрда ўлкада коронавируснинг 81 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Чуй вилоятида — 29;
- Бишкек шаҳрида — 27;
- Иссиқкўл вилоятида — 13;
- Жалолобод вилоятида — 3;
- Талас вилоятида — 4;
- Баткен вилоятида — 2;
- Ўш вилоятида — 2;
- Ўш шаҳрида — 1.
Ўтган суткада 75 бемор соғайиб, икки киши вафот этди. Республика штабнинг маълумотига кўра, вафот этганлар эмланган эмас.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг юқтирганларнинг умумий сони 181 186га етди. Касалликдан 175 568 бемор соғайиб, 2 668 киши қурбон бўлган.
Бугунги кунда 719 бемор касалхоналарда, 711 киши уй шароитида даволанмоқда.