Давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент Садир Жапаровнинг қирғиз-тожик чегараси ҳақида айтган сўзлари Қирғизистон билан Тожикистонни бир-бирига қарши қилгиси келган «айрим манфаатдор томонлар томонидан ўзгартирилмоқда» деб билдирди.
Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда айрим манфаатдор томонлар турли ёлғон, матнни ўз сўзи билан ўқиган видеоматериалларни чиқаришмоқда.
«Албатта, чегара масаласи бир томоннинг манфаати билан ҳал қилинмайди. Сўзсиз икки томонинг манфаатлари ҳисобга олиниши керак. Шунда биз бу муаммони тинчлик йўли билан ҳал қиламиз. Қирғиз томон, биз бир фикрга келиб, барчасини тинчлик йўли билан ҳал қиламиз деб ишонади», — деб таъкидлади Султанбаев.
Президент нима деди?
23 октябрда президент Садир Жапаров ўзининг бир йиллик иши бўйича матбуот анжумани ўтказган. Унда давлат раҳбари журналистларнинг саволларига жавоб берган. Давлат раҳбари қирғиз-тожик чегарасидаги муаммолар бўйича фикр билдирган.
Жапаров бу масалани «бугун бўлса бугун» ҳал қилишга тайёрлигини айтиб, бироқ масала бизга боғлиқ эмас деб жавоб берган. Унинг айтишича, бу ерда муаммоли масала бор: Тўрт-Кўчадаги ҳудуд, Ворухга кетган йўл ва Баткен билан Лайлак туманларидаги баҳсли ҳудудлар.
Жапаровнинг айтишича, Лайлак ва Баткен туманларида 210 минг гектар ер аниқланмаган.
«Улар 1924 йили бу ерлар сизларга ўтиб кетган, қайтариб берасизлар деяпти. Мен ундай бўлса 1924 йили сизларга 3 млн гектар Мургабни сизларга берганмиз деб жавоб бердим. Сизлар бу ерни бизга қайтариб беринглар. Мен ўша ерга халқимни кўчириб кетаман. Бироқ улар бунга кўнмаяпти. Ҳозир ҳукуматлар аро комиссия ишламоқда. Ўтган сафар ҳам 8 км ерни аниқлашди. Олдинда икки томоннинг манфаатларини ҳисобга олиш билан ҳал қилинади деб ишонаман», — деб таъкидлаган Жапаров.
Мургаб тумани Душанбе шаҳридан минг километр узоқдаги Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автоном вилояти ҳудудида жойлашган.
Президент қирғиз-тожик чегарасидаги келишмовчиликлар делимитация ва демаркация ишлари тугагандан кейин тўхтайди деб айтди.
«Тожикистон ҳудудига кўз тикиш»
Жапаровнинг билдирувига Тожикистоннинг расмий ҳукумати жавоб бермаган. Бироқ Тожикистоннинг демократия партиясидагилар (ТДП) фикр билдирган. Улар президентнинг сўзларини танқид қилишган.
Улар Садир Жапаровнинг билдирувини «яқин қўшничилик муносабатларини бузиш» деб атади. Улар «Тожикистон СССРнинг автоном республикаси бўлиб тузилгандан бери Мургаб тумани Тожикистон ҳудудида жойлашганини» таъкидлаган.
«Бунгача бўлган дебатларда тарихчилар бу саволга жавоб берган, масалани қайта кўтарилаётгани катта провокациянинг бошланиши. Сиёсий томондан қараганда, бу Тожикистон ҳудудига кўз тикиш», — деб билдиришган партиядагилар.