Бишкекнинг Ленин ТИИБининг матбуот хизмати аёлини машина билан уриб, кейин судраб кетган кишига «Бебошлик» моддаси билан иш қўзғалганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, М.Н. исмли фуқаро милицияга мурожаат қилиб, гап талашиш натижасида турмуш ўртоғи А.А. уни машинада уриб кетганини айтиб, чора кўришни сўраган. Воқеа Бишкек шаҳридаги Алтимишев кўчасида 2021-йилнинг 15-октябрида тахминан соат 15:00да бўлган.
Видео: Kaktus.Media.
Жабрланувчига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, милиция унинг турмуш ўртоғини гувоҳ сифатида сўроқ қилган.
Унинг айтишича, ўша куни Бишкекдаги савдо марказларининг бирида ўғлига кийим-кечак олиб бериш учун М.Н исмли аёли билан учрашган. Шунда эр-хотин орасида айтишув бўлиб, у боласини олиб кетиб қолган. Шундан уч соат ўтиб, болани аёлига қайтариб берган.
Бунгача жабрланувчининг қариндоши Kaktus.media нашрига М.Н.нинг собиқ эри куч ишлатиб болани тортиб олганини айтган. Унга қаршилик кўрсатиб йўлни тўсган вақтда капотида уни 500 метргача судраб борган ва машинадан ағдариб юборишга ҳаракат қилган. Шунда М.Н. милицияга қўнғироқ қилган.
Бироқ жабрланган аёлнинг акасини айтишича, милиция ходимлари унга куёвимдан шикоят қилмайман деб тилхат ёзгандан кейин болани қайтариб берамиз дейишган. У мажбур тилхат ёзиб берган. Кейин болани собиқ эрининг онаси олиб келиб берган.
Милициядан тергов ишлари давом этишини қўшимча қилишди.