Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев «Ала-Арча» давлат резиденциясида яшамоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 23-октябрдаги матбуот анжуманида айтди.
«Давлат резиденцияда ким яшайди, ким яшамайди буни иш бошқарма билан мен ҳал қиламан. Мен рухсат берганман, сабаби Ташиевнинг хавфсизлиги керак. Охирги вақтларда қандай ишлаётганини ўзингиз кўриб турибсизлар», — деди у.
Бунгача «Адилет» ҳуқуқ клиникасининг бошчиси Чолпон Жакупова президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб № 1 «Ала-Арча» давлат резиденциясида ва бошқа давлат резиденцияларда яшаган амалдорларнинг ва бошқа одамларнинг рўйхатини беришни талаб қилган.
Шунда давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Жакупованинг мурожаати иш бошқармага келиб тушганини ва бу тизим жавоб беришга тайёрланаётганини айтган. Бир ойдан сўнг Жакупова жавоб ҳамон келмаганини хабар қилган.
Нима учун муҳим?
Бунгача бир қанча ОАВларида президентнинг дўсти ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг «Ала-Арча»да яшаётгани ҳақида айтилган. Ташиев давлат резиденцияда яшашга ҳақли давлат ходимларининг қаторига киради.
26-августда Temirov Live Youtube-канали суриштирув эълон қилган — улар Ташиевнинг ўғлини никоҳ тўйи давлат резиденцияда ўтгани бўйича далилларни топган.
Фуқаролик жамиятида ҳақиқатдан Ташиев давлат резиденцияда яшаяптими деган савол туғилади. Сентябрнинг бошида юрист Чолпон Жакупова бошчилигидаги «Адилет» ҳуқуқ клиникаси президентга мурожаат қилган.
Унда Жакупова барча беш давлат резиденциясида солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан молияланишини таъкидлаган. Шунингдек, махсус касалхона, болалар боғчаси, автотранспорт муассасаси, овчилик хўжалиги, қурилиш ва бошқа кўплаган объектларнинг харажатлари ҳам давлат бюджетидан тўланади.
Юрист амалдорларни халқнинг пулига ўзлари учун қулай шароит яратаётгани аниқ коррупция эканини айтган.
Унинг таъкидлашича, 2021-йили Президентнинг иш бошқармаси билан ҳукуматнинг харажатларига давлат бюджетидан 662 млн сом ўтказилган. Бу ўтган йилга нисбатан 8 млн сомга кўп.