ТИВ: Охирги 9 ойда хориждан 332 нафар қирғизистонликнинг жасади олиб келинди

400
Иллюстратив сурат

2021-йилнинг тўққиз ойида чет ўлкалардан 332 қирғизистонликнинг жасади келди. Бу ҳақда ташқи ишлар, ташқи савдо ва инвестициялар вазирининг ўринбосари Айбек Артикбаев 20-октябрдаги матбуот анжуманида билдирди.

Қирғизистонга кўпроқ Россияда меҳнат миграциясида юрган қирғизистонликларнинг жасади келтирилади. 2020-йили «юк-200»нинг сони 285ни ташкил қилган.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жасадни чет ўлкадан олиб келиш учун 30 минг сомдан 18 минг долларгача пул сарфланади. Давлат 2021-йилнинг майидан бошлаб «юк-200» учун компенсациянинг миқдорини 70 минг сомдан 18 минг долларгача деб белгилаган.

Бунгача қирғизистонликларни ватанига қайтариш учун ҳукумат 50 минг сомгача компенсация тўлаган.

Расмий маълумотга кўра, чет ўлкаларда 750 мингдан ортиқ қирғизистонлик бор. Норасмий маълумотлар бўйича хорижга бир миллионга яқин қирғиз фуқароси чиқиб кетган.