2021-йилнинг бошидан октябрь ойигача содир бўлган йўл ҳалокатлари оқибатида 587 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг етакчиси Азамат Исраилов билдирди.
Унинг айтишича, тўққиз ой ичида 5 437 йўл ҳалокати рўйхатга олиниб, 8 298 киши жароҳатланган. Ўтган йилга нисбатан фалокатлар 29,2%га кўпайган. Жароҳатланганларнинг сони эса 31%га, ҳалок бўлганлар 15,3%га кўпайган.
«Кўп йўлларнинг параметрлари ҳаракат кўплигига ва тезлигига тўғри келмайди, айрим участкаларда доим тирбандлик бўлади. бу кўп ҳолларда оғир оқибатларга олиб келган йўл ҳалокатларига ва транспорт тирбандлигига олиб келади», — дейди Исраилов.
Йил бошидан бери бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл ҳалокатлари содир бўлган. автойўлларда қурбон бўлганларнинг орасида гўдаклардан тортиб қарияларгача бор.
4-июнь куни президент Садир Жапаровнинг ўзини қўриқлаган машиналардан бири ҳам Иссиқкўл туманининг Ананьево қишлоғида ҳалокатга учраган. Унда «маст ҳолдаги ҳайдовчи» йўлнинг қарама-қарши участкасига ўтиб, давлат кузатув хизматининг машинасига урилган.
Бунинг оқибатида Садир Жапаровнинг шифокори Илгиз Усубалиев ҳалок бўлиб, яна уч киши жабрланган.
Шу сабаб давлат раҳбари 14-июнда ИИВга йўл-транспорт фалокатларини олдини олиш бўйича чоралар комплексини кучайтиришни топширган.