Вице-спикер, собиқ ҳоким ва депутатлар. «Ишеним» партиясининг илк бешлиги

241

«АКИпресс» нашри 12-октябрда 28-ноябрга белгиланган парламент сайловига қатнашишни режалаштирган «Ишеним» партияси депутатликка номзодларнинг биринчи бешлигини эълон қилганини билдирди.

Нашрнинг маълумотига қараганда, дастлабки бешлик қуйидаги одамлардан ташкил топган:

Азамат Дороев — Бишкекнинг Октябрь туманининг собиқ ҳокими. Бу хизматдан у 2020-йили ноябрда кетган. Дороевнинг меҳнат фаолияти 2012-йили бошланган, шундан бери у Бишкекнинг шаҳар тизимларида турли хизматларда ишлаган.

«Ишеним» иккинчи номзоди Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Рисбай Аматов. У шаҳар кенгашининг амалдаги депутати ва «Ишеним» фракциясининг лидери.

Аматов Бишкек шаҳар кенгашининг ўтган чақирилишида «Онугуу-Прогресс» фракциясининг раҳбар ўринбосари бўлган. Аматов шаҳар кенгашининг уч карра депутати.

Партиянинг биринчи бешлигида Конституциявий кенгашнинг собиқ аъзоси Медер Алиев ҳам бор. Унда Алиев ўзини мусатақил юристман деб атаган, 2012-йили парламент бошқаруви тизимини қўллаб, «Парламент тизими партиявий диктаторлик қилиш эмас» номли мақоласини ёзган. Олдин «Демократ» партиясининг таркибида бўлган.

Конституциявий кенгашнинг ўзи юристлар ва фуқаровий фаоллар томонидан бир неча марта танқид қилинган. Бу кенгаш йиғинга тўпланиб, Конституция ёзишга қонуний ҳуқуқи йўқ деб кўп марта айтилган.

«Ишеним»нинг таркибидаги яна бир номзод Жанна Ильина. 2020-йили май ойида ҳукумат аппаратининг рақамли трансформациялаш бўлимини эксперти сифатида ОАВда номи тилга олинган. Шунингдек, 2018-йили ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон хизмат кўрсатиш сиёсатини тузиш бошқармасининг етакчи мутахассиси бўлиб тайинлангани маълум.

Биринчи бешликнинг охирги номзоди парламентдаги «Ата Мекен» фракциясининг депутатиы Нурбек Сидиғалиев. 2015-2016-йиллари Сидиғалиев ФҲВнинг ўринбосари бўлиб ишлаган. Жогорку Кенешнинг вице-спикерлигига шу йилнинг январь ойида тайинланган.

Парламентга Сидиғалиев Алмамбет Шикмаматовнинг ўрнига келган. Ўша вақтда Шикмаматов депутатлик мандатини топшириб, «Ата Мекен»нинг  таркибидан чиққан эди. Сидиғалиев жамоат арбоби ва академик деб ҳам аталган. Бундан ташқари, у баҳсли Конституциявий кенгашнинг таркибида бўлган.

«Ишеним» биринчи марта 2021-йилнинг июль ойида Бишкек шаҳар кенгаши сайловига қатнашган. Партиянинг асосчилари орасида Садир Жапаровнинг яқин тарафдорлари бор.

Масалан, партиянинг ташкилотчиларидан бири Алмасбек Орозбаев 2020-йилнинг декабрида Садир Жапаровнинг президентлик сайловида ишончли вакили бўлган.