ФСБ текшируви туфайли юзга яқин қирғизистонлик Москванинг Шереметова аэропортида ушлаб турилибди

356

Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрининг Шереметьево аэропортида 300га яқин қирғизистонлик ушлаб турилгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Лавҳанинг муаллифи қирғиз фуқаролари 7-октябрда учиб келганини, россиялик чегарачилар ҳар бирини диққат билан текширгандан кейин ўтказаётганини билдирди.

Шунингдек, у аэропортнинг ходимлари қирғизистонликларнинг «ҳужжатларини олиб қўйиб, махсус хонага 1-2дан чақириб, нима мақсадда Москвага келганини сўраб қўйиб юборганини» маълум қилди.

Қирғизистонликлар Шереметова аэропортида ушлаб турилибди. Сурат: Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси

«Бола-чақалари билан келганлар бор, ўтолмаяпти [...] 300дан ортиқ одам бор эди, ҳозир камайиб шулар қолдик. Буларнинг бари [назорат пунктлари] ёпиқ. Одамлар ўтирибди, чақирадиган ҳеч ким йўқ», — деди у.

Видеодаги қирғизистонликларнинг айримлари тунги соат 12да учиб келишганини айтишган. Муаллиф Москвага келадиган қирғизистонликларга мурожаат қилиб, озиқ-овқат, сувларини олиб келишни маслаҳат берган.

«Бу ерда ҳеч нима сотмас экан, “сув олиб чиқайлик” деса пастга ҳам туширмаяпти», — деди у.

Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, ҳозирда Шереметьево аэропортига Қирғизистон элчилигининг ходимлари юборилди. Вазирликдан қўшимча маълумот кейинчалик берилишини билдиришди.

Россия ҳукумати 7-июлдан бошлаб Қирғизистон ва ЕОИИга аъзо бўлган бошқа давлат фуқароларини киритиш бўйича янги қоидаларни қабул қилган. унга кўра, Россия ҳудудига кирган чет ўлкаликлар «COVID-19сиз саёҳат қил» иловаси орқали 72 соат олдин олинган ПЧР-тест натижасини кўрсатиши керак.

Эмлашдан ўтиб, қўлида сертификати бор фуқаролар ПЧР-тест топшириши шарт эмас.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара Клара-Саматнинг айтишича, 2020-йили 720 минг қирғизистонлик Россияда рўйхатда туради. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, қирғиз мигрантларининг умумий сони миллиондан ошади.